Франция чемпионати кейинги мавсумдан янги ном билан аталади
05 mar 2024 15:25
News
Франция чемпионати кейинги мавсумдан янги ном билан аталади
Франция чемпионати келаси мавсумдан бошлаб расмий номини ўзгартиради.
Мусобақа "Uber Лига 1" ўрнига "McDonalds Лига 1" деб номланади. Бу ҳақда "La Gazette Du Fennec" хабар бермоқда.

Манбага кўра, McDonalds Франция чемпионатининг нейминг ҳуқуқи учун йилига 20 миллион евро тўлайди. Аввалги ҳамкор Uber йилига 15 миллион евро тўлаган. Бироқ Лионель Месси ва Неймар тимсолидаги асосий юлдузлар Лига 1 дан кетганидан кейин, шунингдек, Килиан Мбаппенинг кетиш эҳтимоли юқори бўлганидан сўнг Uber янги мавсум учун таклифини қисқартирди.
Франция чемпионати янги ҳамкорлар излашни бошлади ва McDonalds тез овқатланиш тармоғи билан келишувга эришди.
Қайд этилишича, келишув расман эълон қилинмаган, чунки томонлар ҳалигача барча ҳуқуқий масалаларни ҳал қилмаган – музокаралар давом этмоқда.
Link :
Source : La Gazette Du Fennec
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments