Latest news

00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  10 23:56Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Мальорка". Таркиблар аниқ!  2 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  0 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  0 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  6 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  23 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  9 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  3 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  4

Франция, Бельгия, Шотландияга қарши ўйинлар вақти ҳамда Ўзбекистон термасининг таркиби News

Франция, Бельгия, Шотландияга қарши ўйинлар вақти ҳамда Ўзбекистон термасининг таркиби

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Истанбул орқали Испаниянинг Эстепона шаҳрига етиб келди.

 Мазкур шаҳарда Отабек Ғуломхўжаев бошчилик қилаётган жамоа 10 кун давомида истиқомат қилади ва 3 та халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
 
ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов йил бошида Мадрид ва Парижга ташриф буюриб, Испания ҳамда Франция футбол федерациялари билан ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришганди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Малагага ташрифи шунинг асносида келишиб олинган.
 
Келаси йил Осиё чемпионатининг саралашида иштирок этадиган Ўзбекистон термаси 10 кун ичида Франция, Шотландия ҳамда Бельгия билан куч синашиб кўради. Рақиб жамоаларда бир ёш катта футболчилар тўп суради. Бундай типдаги жамоаларга қарши ўйинлар ўзбекистонлик футболчилар учун катта мактаб вазифасини ўтаб бериши кўзда тутилган. Қуйида ўйинларнинг Тошкент вақти билан танишиб олиш мумкин:
 
10 октябрь, чоршанба
16:00 Ўзбекистон U17 — Шотландия U18
 
13 октябрь, шанба

19:00 Ўзбекистон U17 — Бельгия U18
 
15 октябрь, душанба
16:00 Ўзбекистон U17 — Франция U18      
 
Ўйинлар Эстепонадан унча узоқ бўлмаган Марбеллада бўлиб ўтади. Ташкилотчилар Ўзбекистон терма жамоасини машғулот ва ўйинлар учун элтадиган алоҳида автобус ажратган. Шунингдек, делегация нонушта, тушлик ва кечки овқатни тамадди қилиши учун ҳам алоҳида жой берилган. Қуйида йиғинда бўлиб турган футболчилар ва мураббийлар штаби билан танишиш мумкин.


 
Дарвозабонлар:
1. Абдувоҳид Неъматов — “Насаф”
12. Асад Полвонов — “Насаф”
 
Ҳимоячилар:
2. Саидазамат Мирсаидов — “Пахтакор”
3. Аслиддин Тоштемиров — “Нефтчи”
4. Одил Абдумажидов — “Андижон”
5. Содиқ Ортиқов — “Навбаҳор”
6. Иброҳимҳалил Йўлдошев — “Пахтакор”
14. Суннат Ҳамиджонов — “Пахтакор”
23. Элдор Бегимов — АГМК
 
Ярим ҳимоячилар:
8. Иброҳим Иброҳимов — “Бухоро”
9. Мироншоҳ Сатторов — “Бунёдкор”
10. Жасур Жалолиддинов — “Бунёдкор”
11. Бегзод Шамсиев — “Пахтакор”
13. Алишер Одилов — “Пахтакор”
15. Диёр Рамазонов — “Пахтакор”
16. Муҳаммадқодир Раҳимбернегов — “Хоразм”
17. Ҳожимат Эркинов — “Пахтакор”
19. Руслан Рўзиев — “Пахтакор”
22. Музаффар Олимжонов — “Бунёдкор”
 
Ҳужумчилар:
7. Абдулазиз Абдусаломов — “Пахтакор”
18. Улуғбек Ҳошимов — “Пахтакор”
20. Хушнуд Бозоров — “Пахтакор”
 
Мураббийлар штаби:
Отабек Ғуломхўжаев
Дониёр Усмонов
Сарвар Ҳайдаров
Валерий Карпенко
 
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 17 октябрь куни тонгда Истанбул орқали Тошкентга қайтиб келади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика