Франция 10 та ўйиндан бери ютқазмаяпти News

Франция 10 та ўйиндан бери ютқазмаяпти

Франция терма жамоаси Евро-2020 гуруҳ босқичи доирасидаги учинчи ўйинда Португалия билан дуранг ўйнади (2:2).

Дидье Дешам шогирдлари 10 та ўйиндан бери ютқазишмаяпти. Ўртоқлик ўйинларини ҳам қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, улар 7 та ўйинда ғалаба, 3 та баҳсда дуранг қайд этишди. 

Жамоа сўнгги маротаба 2020 йилнинг 11 ноябрида Финляндияга (0:2) имкониятни бой берганди. 

Энди ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритган французлар Евро-2020 1/8 финалида Швейцария терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика