Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  5 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  4 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Франц Беккенбауэр: "Бавария" "Барселона" ва ПСЖга ўхшаб бир футболчига қараб қолмаган" News

Франц Беккенбауэр: "Бавария" "Барселона" ва ПСЖга ўхшаб бир футболчига қараб қолмаган"

"Бавария" клуби фахрий президенти Франц Беккенбауэр мюнхенликларни ўйинларига баҳо бериб ўтди.
Хосеп Гвардиола ҳар бир футболчини керакли нотада ушлаб тура оладиган мураббий. "Бавария"нинг муваффақияти сири шундаки, жамоанинг захираси жуда кенг ва ҳар турда таркибда ротация олиб борилади. "Бавария" "Барселона" ва ПСЖ каби жамоаларги ўхшаб бир футболчига боғланиб қолмаган. "Барселона" Мессисиз кучсизланиб қолади. ПСЖ ҳам АПОЭЛга қарши ўйинда жуда қийналиб қолди. Парижликлар Ибрагимовичсиз анча қийин ўйнашди. "Бавария"да ҳам ўзининг етакчи ва алмаштириб бўлмас футболчилари бор. Масалан, Швайнштайгер ва Рибери. Бу икки футболчи узоқ муддатдан буён жароҳатини даволаш билан банд. Лекин жамоа уларсиз ҳам керакли натижаларни қўлга киритмоқда ва ўз ўйинини йўқотиб қўймаяпти. Бу жуда муҳим. Бундеслигада рақобат йўқ? Бу чемпионат бир жамоа турнири? "Боруссия Д"ни ички чемпионатда иши юришмаяпти. Лекин европанинг энг нуфузли мусобақасида нималар кўрсатмоқда бу жамоа? "Байер" ва "Шальке" ҳам деярли плей-офф масаласини ҳал этиб қўйишди. Германиянинг барча жамоаси бу турда ғалаба қозонди. "Боруссия Д" ва "Бавария" меҳмонда йирик ҳисобда рақибларини тазирини берди. Бу нима бундеслига кризисда эканлигидан далолатми?
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика