Latest news

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  0 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  11 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  9 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  7 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

Катанец "бомбардир"ларни терма жамоага чақирмаган News

Катанец "бомбардир"ларни терма жамоага чақирмаган

Бу ҳақда Championat.asia журналисти хабар беряпти.

"Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 19-27 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда йиғин ўтказади. Сайтимизга маълум бўлишича, унга жалб этиладиган футболчиларнинг (кенгайтирилган) рўйхати аллақачон шакллантирилган ва улардан виза учун керакли ҳужжатлар сўралган.

ЎФАга яқин манбалардан айни пайтда энг яхши спорт формада бўлган ҳужумчилар чақирув олмаганини аниқладик.

Гап Суперлига тўпурари бўлиб турган Темурхўжа Абдухолиқов ва куни куча "Сўғдиёна"ни ОФК кубоги ярим финалига олиб чиққан Шоҳруз Норхонов ҳақида кетяпти. Шунингдек, Беларусни ёндираётган Бобир Абдихолиқов ҳам рўйхатга киритилмаган. 

Кимдир у ўйнаётган чемпионат савиясини шубҳа остига қўйиши мумкин. Унутмаслик керак: Яхшибоев 27 уйинда 16 та гол ургани учун кўкларга кўтарилган лигада Бобир 19 ўйинда 19+5 очко тўплади.

Гап терма жамоа ҳақида экан, ўйинчиларни танлашда 2 хил стандарт бўлмаслиги керак. Шахсан ўзимга қайси форвардлар чақирув олгани жуда қизиқ. 

P/s. Ёдингизда бўлса, жаноб Катанец "Наврўз кубоги"да таркиб бўйича берилган саволлари туфайли журналистлардан хафа бўлганди. Миллий жамоамиз устози шунақа ҳолат такрорланишини хоҳласама, Жанбуий Кореяга жўнаб кетиш олдидан матбуот анжуманида маҳаллий ҳамкасбларимизнинг қаршисига чиқиши керак. Бу ҳамма учун яхши бўлади", — дейди Фахриддин Рўзиев.

Author :
Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика