Latest news

16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  1 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  0 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  7 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  2 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  17 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  5 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  3 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  3 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  7 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  6 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  12

ФР: Асимов дисквалификация қилинган News

ФР: Асимов дисквалификация қилинган

Бу ҳақда сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев хабар бермоқда.

"16-тур доирасида Қаршида ўтган учрашувнинг 84-дақиқасида баҳсли вазият содир бўлганди. Аниқроқ айтсак, "Насаф" футболчилари Анзур Исмоилов тўпни ўз жарима майдони ичида қўл билан ўйнаганини даъво қилишган. 

Ўша эпизодда Шавкат Раҳматов (лайнсмен) қоидага зид ҳаракат борлигини ифодалаганидан кейин Азиз Асимов 11 метрли нуқтани кўрсатди. Вазиятга ВАР аралашиб, Илья Илин бош ҳакам монитор ёнига чақирди. Эпизодни такрор кўриш жараёнида ВАР хонасидаги ҳамкасби билан жиддий тарзда баҳслашган рефери пенальтини бекор қилиб, ўйинни давом эттирди.

Бу тўғри қарор эди. Яъни, ўйин натижасига таъсир қиладиган жиддий хатонинг олди олинди. Аммо Азиз Асимов мана шу баҳсдан кейин 3 та турга дисквалификация қилинган. 

Четлатишнинг сабаби тўғрисида изоҳ сўраганимизда ЎзФҲМ тошкентлик арбитр ВАР йўриқномасига амал қилмагани учун жазоланганини билдирди. Қоидага кўра, Асимов ўша эпизодда қанот ҳакамининг ифодаси билан пенальти белгилашга шошилмаслиги, ВАР хонасидаги ҳамкасбини эшитганидан кейингина нуқтани кўрсатиши керак экан. 

Хуллас, Қаршида ўйин натижасига таъсир қиладиган ҳеч қандай хато бўлмаган. ФИФА рефериси ВАР йўриқномасидан четга чиққани учунгина 3 та турни ўтказиб юборади. 

Шунингдек, бош ҳакамга юқори баҳо қўйган Бахтиёр Тоғаев 4 та турга четлатилган", — дейилади "футбол АНАЛИЗИ" каналида.

Бу ўйиндан кейин ҳеч қайси томон ҳакамлар бўйича тегишли тартибда протест ёзмаганини алоҳида таъкидлаш керак. Ҳолатни тегишли қўмита мустақил равишда ўрганиб, қарор чиқарган.

Rating: -51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика