Latest news

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Фозил Мусаев Қатар клубида тиббий кўрикдан ўтди News

Фозил Мусаев Қатар клубида тиббий кўрикдан ўтди

“Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси Фозил Мусаевнинг Қатар чемпионатига йўл олиши ҳақидаги хабарлар сўнги ҳафталарда кўпчиликнинг диққат марказида бўлди.
Бугунга келиб, ниҳоят, ушбу мавзуга нуқта қўйиладиган кўринади.

Қатарга ўз агенти Санъат Шарипов билан етиб борган Мусаев куни кеча Дохада тиббий текширувдан муваффақиятли ўтди ва бугун 24 ёшли ярим ҳимоячимиз билан Қатар Юлдузлар Лигасининг янги аъзоси – “Ал-Меайзер” клуби шартнома имзолаши кутилмоқда.

Хабарингиз бор, Фозил Мусаев “қалдирғочлар” сафига шу йил бошида келиб қўшилган эди. “Бунёдкор”га келгунига қадар эса у Муборакнинг “Машъал” (2009 – 2011 йилнинг ярмигача) ҳамда Қаршининг “Насаф” (2011-2012) жамоаларида тўп сурди. “Насаф” жамоаси таркибида 2011 йили ОФК кубогини қўлга киритди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида шу кунгача у 13 учрашувда майдонга тушган.

Б.Турсунов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика