Фозил Мусаев: "Ғалаба осонлик билан қўлга киритилмади"
14 jan 2019 15:00
News
Фозил Мусаев: "Ғалаба осонлик билан қўлга киритилмади"
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев Туркманистон терма жамоасига қарши кечган учрашув (4:0) ҳақида фикр билдирди.
"Ғалаба осонлик билан қўлга киритилмади. Баҳснинг илк 15-20 дақиқасида қийин бўлди, кейин йигитлар ўз ўйинини топишди ва ҳаммаси жойига тушиб кетди.
Навбатдаги ўйин Японияга қарши кечади. Баҳс қийин бўлиши аниқ. Улар Уммонни 1:0 ҳисобида ютгани қарамай, Осиё Кубогининг энг кучли терма жамоаларидан бири бўлиб қолаверади. Ушбу ўйинда мураббийлар кўрсатмаси бўйича ҳаракат қиламиз.
Жароҳатимга келадиган бўлсак, ундан тўлиқ қутилдим. "Жубило Ивата" билан шартномам якунлангани йўқ, турнир ўз ниҳоясига етиши билан клубим сафига қўшиламан" - дейди Фозил Мусаев.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments