Latest news

14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  13 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  38 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3

Fourfourtwo тақдим этган рейтинг ҳақиқатга яқинми? News

Fourfourtwo тақдим этган рейтинг ҳақиқатга яқинми?

Сайтимиз орқали машҳур сайтлардан бири Fourfourtwo.com эълон қилган Осиёнинг энг кучли 50 нафар футболчисини қисмларга бўлиб бердик.

Футболчилар рўйхатини ўнтадан беш қисмга бўлдик. Тўғрисини айтсам, бу рейтингни бериш ўзимга ҳам қизиқ кўринди, ҳар ҳолда биз Осиёда яшаймиз, шундай экан сайт ходимларининг қитъамиз футболчилари ҳақида фикрлари ҳурматга лойиқ. 

Рейтингни бериб бориш чоғида кучли ўнталикда кимлар бор экан деган савол мени ҳам қизиқтириб қўйгани рост, аммо бирданига ўтиб кетмай сабр қилдим ва кўпчилик ўқувчилар қатори энг кучлилар билан навбатма-навбат танишиб бордим. 

Аввало шуни айтиш керак, мазкур рейтинг Европа футболига қиёсан 2017-2018 йилги мавсум якунларига кўра тузилган. Маълумки, кўп жойларда чемпионат, кубок ўйинлари ва бошқа халқаро мусобақалар куз-баҳор тизимида ўтказилади. Шу боис рейтинг тузилаётганда мана шу жиҳат алоҳида эътиборга олинган бўлса керак. Fourfourtwo.com шу ва шунга ўхшаш рейтингларни кўп тузади. Улар Осиё футболига беэътибор эмас ва доим қизиқ нарсаларни бериб боришга ҳаракат қилишади. 

Энди сайт версияси бўйича Топ-50га қайси давлатдан нечта футболчи киритилганини санаб ўтсак.

Япония - 16
Эрон - 9
Жанубий Корея - 7
Австралия - 5
Саудия Арабистони - 4
БАА - 2
Сурия - 2
Ўзбекистон - 1
Таиланд - 1
КХДР - 1
Қатар - 1
Хитой - 1

Кўриб турганигиздек, энг кўп футболчи Япониядан - 16 нафар. Қолганлар навбати билан кейинги ўринларни эгаллаб туришибди. Сайт ходимлари тузиб чиққан рўйхатдан жами 12та мамлакат футболчилари танлаб олинган. 

Шу ўринда савол туғилиши мумкин: Ўзбекистондан фақат Марат Бикмаев рўйхатга киритилган (32-ўрин), бошқа кучли футболчиларимиз йўқми? Бор, албатта. Лекин улар сайт назарида ёрқин ва бир текис ўйин кўрсатмаётган бўлса керак. Бикмаев ўтган йил Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлди, "Локомотив" гарчи ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, бешта гол урди. Қолаверса, ЖЧ саралаш ўйинида сафарда Корея дарвозасига қарийб майдон марказидан тўп киритди. 

Ўйлашимизча, сайт ходимлари рейтинг тузиб чиқаётганда мана шуларни ҳам эътиборга олишган. Бу рўйхатдан масалан Одил Аҳмедов ўрин олиши мумкин эди, агар "Шанхай СИПГ" ўтган йил ОЧЛ финалига чиққанида. Агар Аҳмедов ва Жепаров ОЧЛда ҳозиргидек ўйин кўрсатишда давом этса, ўйлаймизки, кейинги йил тузиб чиқиладиган рейтингда улар ҳам бўлади. 

Шунингдек, "Локомотив" Москвада ҳимоячимиз Виталий Денисов бор. Агар Fourfourtwo.com Россия чемпионатига кўп эътибор қаратмаган деб ўйласак, унда "Рубин" ва "Амкар"да тўп тепаётган эронлик футболчилар ушбу рўйхатга киритилмасди деган фикрдамиз. Суриядан икки футболчи танланганига келсак, ўтган йил Умар Ал Сома ҳақиқатан зўр ўйнади. Айниқса унинг "Озоди" стадионида 90+4-дақиқада Эрон дарвозасига киритган голи анча шов-шув бўлди. Шунингдек, Омар Хрбин ҳам мазмунли мавсумни ўтказди.

Тўғри, бу рейтинг ҳеч қандай расмий мақомга эга эмас, лекин анча пишиқ ва пухта тузиб чиқилган деган фикр юзага келяпти. Чунки рўйхатдан жой олган ҳар бир футболчи албатта нимадир қойиллатган, йўқса журналистлар назарига тушмаган бўларди. Мухлисларимиз рейтингни турлича қабул қилишди. Кимдир рози, кимдир норози. Албатта, биз ҳам ўзбекистонлик футболчилар кўп бўлишини хоҳлаймиз, лекин ҳамма гап меҳнат ва қандайдир ютуққа эга чиқишда. 

Ўтган йил ҳам, бу мавсум ҳам клубларимиз ОЧЛда гуруҳдан чиқа олишмади. Бу йил ҳисобидан бошқа халқаро расмий мусобақа қолмади. Энди бор эътиборимиз 2019 йилнинг январида бўладиган Осиё Кубогига қаратилади. Ажаб эмас мана шу мусобақада ўзимизни кўрсатиб, бунинг натижасида хориж сайтларининг ҳам эътиборига тушсак.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика