Latest news

14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  3 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  7 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  8 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  24 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  7

Фоторепортаж: Андижонда тижорат банклари ўртасида Вилоят ҳокими Кубоги мини-футбол мусобақаси якунига етди News

Фоторепортаж: Андижонда тижорат банклари ўртасида Вилоят ҳокими Кубоги мини-футбол мусобақаси якунига етди

Спорт кишининг соғлиги ва самарали меҳнат қилиши учун катта куч бериши ҳаммага аён.

Андижонда спортнинг барча турлари, айниқса футболни оммавийлаштириш бўйича ташкил қилинаётган тадбирлар аҳоли ва ишчи-хизматчилар ўртасида “миллионлар ўйини”га бўлган қизиқишини оширмоқда.

Андижон вилоят футбол ассоциацияси, вилоят Марказий банк бошқармаси билан ҳамкорликда банк ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш учунспорт тадбири ташкил қилди.

Вилоятда ўтказилаётган оммавий спорт ойлиги муносабати билан 16 февраль- 3 март кунлари мини-футбол бўйича вилоятда фаолият юритаётган тижорат банклари ўртасида вилоят ҳокими кубоги мусобақасиўтказилди.

Мусобақада 16 тижорат банклари 4 гуруҳга бўлинган ҳолда шаҳардаги Андижон вилояти футбол ассоциацияси мини-футбол аренасида куч синашдилар.

3 март куни мусобақанинг финал ўйини ва тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Финал мусобақасида ўз гуруҳида барча рақибларини енгган Агробанк АТБ ва Ҳамкорбанк АТБ жамоалари куч синашиб, кўплаб тамошабинлар иштирокида бўлиб ўтган ўйинда Ҳамкорбанк ходимларидан тузилган жамоа ғалаба қозонди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида сўз олган Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда вилоят Марказий банк бошқармаси раҳбари Элёрбек Усмоновлар турнирда фаол иштирок этган жамоаларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Турли йўналишларда ўзини намоён этган ҳаваскор футболчиларга алоҳида совғалар берилди.

Совриндор жамоаларга медаллар ва мукофотлар билан тақдирланиб, ғолиб Ҳамкорбанк жамоасига вилоят Марказий банк бошқармаси раҳбари Элёрбек Усмонов томонидан кубок топширилди.

Элмурод Эрматов, Андижон


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика