Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  6 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

ФОТОМАҚОЛА. Устоз шогирдига барча сирин айтмас! News

ФОТОМАҚОЛА. Устоз шогирдига барча сирин айтмас!

Ўтган ҳафтанинг дам олиш кунида бир ойдан ошиқ давом этган Зангиота ҳокими Кубогининг ғолиби аниқланди.

Зангиота ҳокими Кубоги мусобақаси сайтимиз орқали тўлиқ ёритиб борилди. Финалгача бўлган баҳсларни бевосита стадионларга томоша қилмаганимиз сабабли, ҳал қилувчи учрашувни ўз кўзимиз билан томоша қилишни режалаштиргандик. Шу боис, финал ўйинини томоша қилиш учун шанба куни тушдан сўнг Келес шаҳарчасидаги "З.Жалилов" ўйингоҳига ташриф буюрдик. Очиғи, стадионга кирар эканмиз, атрофда байрамона муҳит ҳукмронлик қилаётганига гувоҳ бўлдик. Касбим юзасидан кўплаб турнирларнинг финал учрашувларида иштирок этганман, рости, бундай ташкилотчиликка анчадан бери гувоҳ бўлмагандим. Майдоннинг ҳолати, ён-атрофнинг озодалиги, финалга етарлича тайёргарлик кўрилганидан дарак берарди. Аслида мусобақани бутун туман миқиёсида ўтказилиши, унда 32та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боргани ва турнир бир ойдан кўпроқ давом этганининг ўзиёқ кўп нарсани айтиб турибди. Одатда турнирлар 2-3 кунда ўтиб кетади. Аммо мазкур мусобақа шахсан ҳоким буванинг режаси асосида ўтказилиб, якунланди. Бошқача айтганда, турнир хўжакўрсинга эмас, балки туманда оммавий футболни ривожлантириш мақсадида ўтказилди. Биринчи лиганинг айрим клубларида табло йўқ бир вақтда шу куни "З.Жалилов" ўйингоҳида жамоалар номини кўрсатиб турувчи, ўзимизнинг ўзбекона қўл бола табло ишлаб турди. Ҳатто ғолибларни тақдирлаш жараёнида майдонга кичкина бўлса-да, саҳна олиб чиқилганига нима дейсиз? Бу финалга росткамига тайёргарлик кўрилганини исботламайдими? Ваҳоланки, туман миқиёсидаги турнир сифатида таблога ҳам, саҳнага ҳам эътибор берилмаслиги ҳам мумкин эди?! 

Финал ўйинига халқимиз эъзозидаги кўплаб фахрийларимиз ташриф буюрди. Жумладан, Биродар Абдураимов, Равшан Юнусов, Шамил Яфаров, Тўлаган Исоқов ва севимли хонандамиз Козим Қаюмов. Козим ака танаффусда ўз қўшиқлари билан мухлисларни хушнуд қилишга ҳам улгурди. Қолаверса, Ўзбекистон телерадио компаниясининг "Спорт" ва "Диёр" канали ходимлари ҳам ҳал қилувчи баҳсни ёритиш мақсадида икки соат давомида учрашувни тасвирга тушуришди ва бир неча фахрийларимиз билан интервьюлар уюштиришди. Биз ҳам ушбу турнирнинг ҳал қилувчи баҳсидан сизлар учун фотомақола тайёрлаганмиз.

 

Учрашувни маҳаллий ҳакам Саидхон Бойхўжаев бошқариб борди. Унга қанотларда Искандар Зоитов ва Султонмурод Улфатов ёрдам берди. Беллашувнинг тўртинчи ҳаками вазифаси Ойбек Умаровга юклатилди. Айтиш керак, ҳакамлар байрамни "бузиб" қўядиган бирор-бир нотўғри қарор қабул қилишмади. Хуштак ўз вақтида чалинди, байроқлар керак пайтда кўтарилди.


Туман халқ таълими бошқармаси - ХТБ жамоаси захира ўриндиғи. Барча учрашувни диққат билан кузатмоқда.


"Назарбек" жамоаси захира ўриндиғи ҳам майдондан кўз узмай ўтирди.



Финалдаги биринчи гол муаллифи - Дилшод Юнусматов. У шу куни урган голида ҳақиқий профессионалларга хос тарзда ҳаракат қилдики, агар сизда ўша голнинг видеоролиги бўлганида қайта-қайта кўришга эринмаган бўлардингиз.


Бир вақтлар биринчи лига вакили "Истиқлол" жамоаси дарвозасини қўриқлаган Отабек Холдоров финалда бир-биридан чиройли иккита гол ўтказиб юборди. Биринчисида Юнусматов маҳоратини намойиш қилган бўлса, иккинчи гол 35 метрлардан берилган зарбадан сўнг дарвозадан жой олди. Шундай бўлса-да, Холдоров мусобақанинг "Энг яхши посбони", дея топилди. 


Учрашув курашларга бой тарзда ўтди...


Ҳакам ўйин якунланганлигини билдирувчи хуштагини чалгач, ХТБ жамоаси аъзолари шу тарзда хурчандчилик қилишди.


Ғолибларни тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Зангиота тумани ҳокими Артиков Зафар Болтабоевич ҳазиломус бир гапни айтиши меҳмонларнинг юзига табассум югуришига сабаб бўлди. "Устоз ҳеч қачон шогирдига барча сирини тўлиқ айтмас экан. Мана бугун ҳам устозлар ғалаба қозонди. Чунки улар шогирдларига ўз сирларини айтишмаган". 


Аввалига фахрийларимизга зарбоф тўн кийдирилди.



Бир вақтлар олий лига клублари "Локомотив", "Металлург" жамоаларида тўп сурган, бугунги кунда ХТБ сардори Ғулом Ҳалимтоев мусобақанинг "Энг яхши ўйинчиси", деб топилди.


Шундан сўнг мусобақада дастлабки уч ўринни қўлга киритган жамоаларга тегишли медаллар топширилди ва эсталик учун суратга тушилди. Аввалига 3-ўрин соҳиби "Келес" жамоаси билан кейин "Назарбек" ва ХТБ.





Мурод Холмирзаев олган суратлар.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика