Latest news

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  33 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  116 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  9 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  7 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  5 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  28 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  151 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

ФОТОМАҚОЛА. "Қалдирғоч"ни яралашди News

ФОТОМАҚОЛА. "Қалдирғоч"ни яралашди

Кеча Суперлига 8-тур ўйинлари ўз якунига етди.

Турни марказий учрашув тугатиб берди. "Бунёдкор" марказий стадионида Тошкент дербиси бўлиб ўтди. Унда амалдаги чемпион "Локомотив" тур олдидан жадвалда пешқадамлик қилиб турган "Бунёдкор"ни мағлуб этди. Қуйида ана шу учрашувдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Стадионда "Save Nasaf" ("Насаф"ни сақлаб қолинг) деб ёзилган баннер кўтарилди.


Учрашувдан олдин ҳар икки жамоа мураббийлари ўзаро яхши кайфиятда суҳбатлашиб турган вазият.


Кечаги учрашувни "championat.asia" сайти учун ёритиб борганлардан уч нафари - Шаҳбоз Беғамов, Толибжон Қосимов ва Зоир Турсунбоев.


"Локомотив"нинг бошланғич таркиби.


"Бунёдкор" бошланғич таркиби.


Кеча Акром Комилов яхши ўйин намойиш этди, Сардор Рашидов ҳам фаол бўлди.


Икки ўйинчи ва тўп ҳавода, шунчаки яхши кадр.


Учрашув танаффусида Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров мухлисларга аъло кайфият улашдилар.


Мурод Тошматов ўйинда ҳисобни очгандан кейин.


Буёғига мезбонлар ўйинни сусайтиришди, меҳмонлар эса кетма-кет ҳужумлар уюштира бошлашди.


Биринчи пенальти белгиланган вазият, бунда 11 метрлик тўғри қўйилди.


Садриддин Абдуллаев майдонга тушиши билан рақиб дарвозасига чап оёқда жуда хавфли зарба берди. Агар Мурод Зуҳуров ажойиб сейв ижро этмаганида ҳисоб ўзгарган бўларди.


Иккинчи пенальти белгиланган вазият. Бу энди ошиб тушди, Бош ҳакам Ахрол Рисқуллаев ва қанот ҳаками Алишер Усмонов "Бунёдкор" дарвозасига тушунарсиз 11 метрлик белгилаб мезбонларнинг белини букиб қўйишди.


Марат Бикмаевнинг жамоасига ғалаба келтирган голни киритганидан кейинги хурсандчилиги.


"Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувига биргина шу сурат билан изоҳ берса бўлади.


Ёш футболчиларимизни руҳан синдириб қўймасак бўлгани...


Кечаги кун "қаҳрамонлари".



"Бунёдкор" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Толибжон Қосимов

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика