Latest news

00:35Погба янги клуби деярли маълум  0 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  1 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:07"Реал" — "Пачука". Таркиблар маълум  66 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  2 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3

ФОТОМАҚОЛА. ЎФФ 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлади News

ФОТОМАҚОЛА. ЎФФ 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлади

Tags :  ЎФФ
Кеча Ўзбекистон футбол Федерацияси 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида бўлиб ўтган маросимдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз. Тўлиқ галереяни эса сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри.


Маросимга ташриф буюрганларни кутиб олган "маликалар".


Раҳбарлар.


Тадбирда мана шу суратдаги инсонлардан икки нафари тақдирланди.


Маросим бошловчилари Даврон Файзиев ва Нигора Каримбоева.


Тадбир бошловчиларининг навбатдаги жуфтлиги Даврон Кабулов ва Нилуфар Сотиболдиева.


"Сабо" рақс ансамбли вакиласи.


"Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий" йўналишида "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе ғолиб деб топилди. Совринни клуб бош директори Дмитрий Адисман қабул қилиб олди.


Ўзбек театр ва кино санъатининг тирик афсонаси Ёдгор Саъдиев "Ёшлар лигаси ғолиби" совринини "Бунёдкор" ёшлар жамоаси бош мураббийи Шуҳрат Мақсудовга топширди.


"Энг яхши футбол академияси" соврини "Насаф" академияси директори украиналик Сергей Кучеренко қабул қилиб олди.


"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" - Игорь Чикризов ("Пахтакор").


Мана шу жойда ташкилотчилар кичик хатога йўл қўйишди. Катта экранда Даврон Чориев ўрнига унинг акаси Дилшод Раҳматовнинг сурати намойиш этилди.


"Йилнинг энг яхши футзалчиси" - Константин Свиридов ("Олмалиқ").


“Йилнинг энг яхши клуби” -  "Локомотив" ФК. Совринни клуб бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов қабул қилиб олди.


“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” - Людмила Карачик ("Металлург").


Саҳнада DJ Piligrim.


“Йилнинг энг яхши мураббийи” - Рўзиқул Бердиев ("Насаф").


“Fair Play” соврини - "Қўқон-1912" ФК.


"Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлишга номзодлар - Отабек Шукуров ("Бунёдкор"), Марат Бикмаев ("Локомотив") ва Баҳром Абдурахимов ("Насаф").


Ортда қолган мавсумда футболчилик фаолиятини якунлаган Тимур Кападзе.


Ўзбек футбол журналистикаси отахони, ҳар биримиз учун устоз Ахбор дода Имомхўжаев.


Отабек Шукуров Марат Бикмаевни энг яхши бўлгани билан табрикламоқда.


"Йилнинг энг яхши футболчиси" - Марат Бикмаев ("Локомотив").


Муниса Ризаева ҳам маросимда қўшиқ куйлади.


Тадбирдаги охирги қўшиқ Шахриёр томонидан Ватан ҳақида куйланди.



Кечаги маросимдан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Толибжон Қосимов

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика