Фотомақола: "Машъал" 30 ёшда!
04 nov 2014 16:27
News
Фотомақола: "Машъал" 30 ёшда!
1984 йил ташкил этилган клуб қисқа фурсат ичида олий лигамизнинг бренд жамоаларидан бирига айлана олди. Миржалол Қосимов Ўзбекистонда "Пахтакор"дан ташқари айнан мана шу клубда тўп тепканлигини инобатга олсак, Муборак жамоасининг ўзбек футболида тутган ўрни қанчалик аҳамиятли эканлигини билиб олишимиз мумкин.
"Машъал"нинг собиқ техник директори Салим Эшмуҳаммедов Камолиддин Кенжаевни байрам билан табриклаяпти.
"Машъал"ни турли йиллар давомида бошқарган раҳбарлар.
Бу эса илк мароатаба "Машъал"ни олий лигага олиб чиққан собиқ футболчилар. Улар орасида Зоир Тўрақулов ва Нурали Султоновни кўришингиз мумкин.
Маълумот учун, 1995 йил илк маротаба олий лига йўлланмасини қўлга киритган "Машъал" 1997 йили янги ташкил этилган "Насаф" жамоасига алмаштирилинади. "Машъал"-95ни дастлабки мавсумда қуйидаги футболчилар ҳимоя қилишган:
Асрор Алиқулов, Шуҳрат Асадов, Мурод Ашурбеков, Александр Бейнарович, Анвар Бердиев, Павел Зотов, Владислав Иванов, Олег Қаҳҳоров, Анатолий Мавеев, Рашид Мустафин, Эркин Мустафин, Файзулло Очилов, Константин Смирнов, Нурали Султонов, Вячеслав Тарасенко, Қувват Тўриев, Собир Ҳайдаров, Александр Хвостунов, Толиб Шоймардонов ва Комил Ягмиров.
Зафар Холмуродов 2006 йил "Машъал" сафида ОЧЛда иштирок этган эди. Футболчи жамоа вице-президенти Илҳом Қурбоновга "Насаф" жамоасининг эсдалик совғасини топширяпти.
Александр Хомяков ўринбосарлар жамоасини чемпион қилган Вали Келдиевни табриклаяпти.
"Машъал" матбуот хизматини оёққа турғазган ва бугунда сайтимизда фаолият олиб бораётган Хайрулла Холиқов эсдалик совғалари билан тақдирланяпти.
Нодирхўжа Юлдашев
Comments