Latest news

19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  0 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  0 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  2 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  2 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  4 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  2 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  9 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  14 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  1 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  6 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0

Фотомақола. Гонконг билан ўйинга тайёрмиз! News

Фотомақола. Гонконг билан ўйинга тайёрмиз!

Бугун маҳаллий вақт билан соат 13:30да Ўзбекистон терма жамоаси Гоянг стадионида ўз машғулотларини ўтказди.
Афсуски B гуруҳи вакиллари учун ажратилган машғулот майдонлари анча узоқда жойлашган. Медиа қишлоқдан 53км масофа, тирбандликсиз 40 дақиқага яқин, иш кунлари бир соатдан сал кўпроқ юрасиз. Машғулот вақти ҳам тушлик пайтига қўйилган. Барча стадионлар бандлиги боис, ҳеч ким ўзи истаган вақтга қўя олмайди.

Машғулот учун яратилган шароит аъло даражада. Гоянг стадионида К-Лига Челенж иштирокчиси Гоянг Хай жамоаси уй ўйинларини ўтказади.

Машғулотларда Миржалол Қосимов иккита бир хил таркиб тузди. Сариқлар қуйидагича кўриниш олди:

Элдор Суюнов, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Азамат Исроилов, Владимир Козак, Жамшид Искандаров, Фозил Мусаев, Сардор Рашидов, Игорь Сергеев, Наврўзбек Алимов.

Катта эҳтимол билан бу Гонконг терма жамоасига қарши асосий таркибда майдонга тушадиган таркиб. Машғулот сўнггида Миржалол Қўшоқович юқоридаги футболчилар билан ишлади. Шуҳрат Мақсудов эса қуйидагилар билан:

Никита Рибкин, Бобур Йўлдошев, Салим Мустафоев, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Дилшод Жўраев, Фарруҳ Сайфиев, Воҳид Шодиев, Шаҳзодбек Нурматов.

Машғулотдан аввал барча Шуҳрат Мақсудовни туғилган куни билан табриклади. Одатга кўра Пётр Гизимчук Никита Рибкин ва асосий посбонимиз Элдор Суюнов билан ишлади. Бахтиёр Ашурматов эса Саудия Арабистони - Лаос ўйинига кетган эди.

Машғулот бошланиши олдидан делегациямиз вакилларидан бири савол берди:
- Сиз ҳам Тошкентга биз билан қайтасизми?
- Йўқ, сизлар мен билан кетинглар яхшиси. Мен финалга қадар шу ердаман. Сизлар эрта кетиб қолманглар тағин.

Кайфиятлар аъло. Насиб қилса, эртага албатта ғалаба қозонамиз. Бугун эса жаҳон чемпионатига чиқишимиз керак, Сурияни мағлубияга учратиб.


П.С: Сайт маълумотларидан ФЭ газетасидан бошқа биронта спорт нашри фойдаланиши қатъиян ман этилади. Маълумотлардан фойдаланиш учун маъмурият билан алоқага чиқиш талаб этилади.


Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика