Latest news

18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  0 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  97 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  18 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  3 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10

Фотомақола. Бангладешга қарши ўйинга тайёргарлик бошланди News

Фотомақола. Бангладешга қарши ўйинга тайёргарлик бошланди

Бугун Тошкент вақти билан соат 12:30да Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотлари бошланди.
Кечаги ўйин ортда қолди. Футболда аввалги ўйинни унутмасдан туриб, янгисига тайёргарлик кўриш қийин. Буни Миржалол Қосимов машғулот аввалида яна бир бор футболчиларга такидлаб ўтди.



  • Футболчилар ҳам Гонконг билан ўйинни унутишлари лозим, қолган ўйинларда ғалаба кутамиз


Афғонистон терма жамоаси ҳали машғулотларини тугатмаганлиги боисдан футболчиларимиз бироз кутиб қолишга мажбур бўлишди. Аммо улар зерикиб қолмадилар. Ча Па лақабли ит билан ўйнашди. Ҳа энди бу ўзимизнинг Чапани корейсча номида.




Бу ит умрида бунча эътиборни кўрмаган бўлса керак


Кеча ўйин бўлиб ўтганлиги ва машғулот анча эрта бошланганлиги учун футболчиларимиз тўлиқ кучларини тиклаб олмаган эдилар. Шунинг учун машғулотлар бироз енгил ўтди. Кеча ўйнаганларнинг аксари алоҳида шуғулланди.




  • Бундан олдинги расмни қўярдим-ку.... Агар жамоамиз чемпион бўлса қўяман, кадр орти ҳангомалари бўлади. Расмни қўйдириш учун ҳам Сардор ҳар ўйинда гол урса ажаб эмас... "Эй қулоғи чандиқ қиз..." Узр, буни фақат уч киши тушунади.


Бир гуруҳ йигитлар билан Шуҳрат Мақсудов ишлади. Жами тўртта жамоа икки нафар футболчидан оёқда волейбол ўйнадилар. Рашидов - Исроилов жуфтлиги ҳаммадан кўп ғалаба қозонишди. Ҳошимовга Тўхтахўжаев тандем, Сергеев Кримец иккиси эди. Козак эса Шуҳрат Мақсудов билан ўйнади.




Қизиқарли кўринишдаги машқлардан бири


Шу тариқа терма жамоамизнинг навбатдаги машғулот ҳам якунига етди. Қолган суратларни қуйида томоша қилинг. Эртанги машғулот, Тошкент вақти билан тонгги 7:00да бўлади. 


Нодирхўжа Юлдашев


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика