Latest news

20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   0 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  0 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  4 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  19 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  10 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3

Фотомақола. "Ардус" Ўзбекистон кубоги соҳиби News

Фотомақола. "Ардус" Ўзбекистон кубоги соҳиби

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон кубогининг финал беллашуви бўлиб ўтди.

Қизиқарли ўтган қарама-қаршиликда "Ардус" 3:2 ҳсобида ғалаба қозонди. Қуйида ушбу учрашувдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Жамоалар паркетга тушиб келишмоқда.

Артур Юнусов навбатдаги тўқнашувдан кейин.

"Ардус" мана шу жаримани чиройли комбинацияга айлантирган ҳолда ҳисобни очди.

"Ардус"нинг ёш ўйинчилари голни нишонламоқдалар.

Абдураҳмон Фозилов рақсга тушмоқда, бу ҳолатни бутун ўйин давомида кузатиш мумкин эди.

Жамолиддин Шарипов ҳисобни тенглаштирмоқда.

Севиклиларини қўллаб туриш учун Олмалиқдан Тошкентга келган ишқибозлар.

"Ардус"нинг дастлабки икки голи муаллифлари - Даврон Абдураҳмонов (чапда) ва Алан Аминов (ўнгда).

Учрашувни Олий лигада март ойининг энг яхши мураббийи, футбол бўйича "Олмалиқ" клуби бошқариб келаётган Игорь Шквирин ҳам бевосита кузатиб борди.

Финал баҳсининг энг яхши ўйинчиси деб топилган Николай Кравченко шу куни жамоасини кўплаб голлардан қутқариб қолди.

Даврон Чориев бўш қолган рақиб дарвозасини ўз жарима майдончаси томондан туриб аниқ нишонга олди.

Константин Свиридов сўнгги 5 дақиқада ўйновчи дарвозабон ролида ҳаракат қилди. У урган гол жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмади.

"Ардус"нинг финалга қадар етиб келишида катта ҳисса қўшган жамоа сардори Шаҳзод Бўриев шу куни ўйинни трибунада кузатди. Унинг оёғи гипсланган.

Бу йигитлар кубокни қўлга киритиш учун анча тер тўкдилар.

Ўйиндан кейинги кулминацион нуқта "Ардус" ўйинчилари кубокни кўтариб жамоанинг асосий сардори, жароҳати туфайли финалда ўйнай олмаган Шаҳзод Бўриевнинг олдига боришди ва кубокни унга топширишди.

Бу суратни тез орада ижтимоий тармоқларда кўриб қолишингиз ҳам мумкин :)

Кубокни ютган ўйинчилар истаганча ҳурсандчилик қилишлари мумкин.

Мавсумдаги энг яхши ўйинлардан бирини намойиш этиб берганликлар учун ҳар иккала жамоага ҳам миннатдорчилик билдирамиз.


Толибжон Қосимов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика