Latest news

17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  0 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  1 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  1 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  10 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  4 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  10 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0

Фотомақола. Анвар Солиев ва Хайрулла Каримов фаолиятини бошлаганида... News

Фотомақола. Анвар Солиев ва Хайрулла Каримов фаолиятини бошлаганида...

Ўзбекистон Кубогининг иккинчи финалчиси аниқланган учрашувда қизиқарли суратларни олишга муваффақ бўлдик.

Тўрақўрғонлик икки футболчи, Хайрулла Каримов ва Анваржон Солиев Ўзбекистон чемпионатининг фахрий футболчиларидан бири ҳисобланадилар. Ҳужумчилардан фарқли равишда ҳимоячиларнинг фаолияти узоққа чўзилишини барчангиз биласиз. Шунинг учун бўлса керак, икки тенгдошдан бири ҳамон асосий таркиб аъзоси. Анвар Солиев эса захирадан майдонга тушяпти. Кеча бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувида икки футболчи бир вақтда майдонда ҳаракат қилдилар. Уларнинг орасида Виктор Карпенко ҳам бор эди. 




Хайрулла Каримов (1978 йил) 1996 йил олий лигада фаолиятини бошлаганида Игорь Сергеев (1993) эндигина уч ёшга тўлган эди.




"Бунёдкор"нинг триоси - Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов ва Забихулло Ўринбоев голни нишонлаяптилар.




Агар "Пахтакор" ўз майдонида мағлубиятга учрамаганида, бу ўйиндан умид қилса бўлар эди. Лекин "Бунёдкор"нинг ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўляпти. Жамоа "Локомотив"ни қандай мағлубиятга учратган бўлса, "Бунёдкор"га шундай мағлубиятга учради.




Лушан Роналдунинг ишқибозими дейман ))




Бу вазиятда Акром Комилов ёшлар терма жамоасидаги дўсти Жавоҳир Сохибовга нисбатан жуда ҳам қўпол ҳаракат қилганди. Яхши ҳамки Сохибов оёғини тўғри қўя олди, акс ҳолда... Ғазабдаги Сохибов дўстига мурожаат қиляпти. Комилов эса, нотўғри иш қилганини пайқагандек жим турди. Қойил қолдим, бирон гап айтмай кетди. Айбни тан олиш ҳам марднинг иши! 




Анвар ака (шундай деймизда! 1978 йил туғилган) фаолиятларини бошлаганларида Дилшод Жўраев (1991 йил туғилган) 4 ёшга тўлган экан.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика