Latest news

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди News

Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди

Флориан Виртц "Ливерпул"нинг эътиборини тортди.

Аввалроқ "Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтиш бўйича клуб билан келишиб олгани, аммо "Манчестер Сити" ҳам унинг трансфери учун таклиф киритгани маълум бўлганди. Маълумотларга кўра, кеча 22 ёшли футболчи Англияда "шаҳарликлар" билан музокаралар олиб борди.

Bild журналисти Кристиан Фалкнинг маълум қилишича, ўйинчи кеча нафақат "Манчестер Сити", балки "Ливерпуль" вакиллари билан ҳам суҳбатлашган. Мерсисайдликлар Виртцни трансфер қилиш 100 миллион евродан ортиқроққа тушишини тушуниб турибди. "Байер" эса тахминан 150 миллион евро олишни хоҳлаётгани айтилмоқда. Шу билан бирга, "Ливерпуль" учун бошқа позицияларни, айниқса ҳужум марказини кучайтириш устувор вазифа саналади.

Таъкидланишича, "Бавария" трансфер учун тахминан 100 миллион евролик таклиф тайёрламоқда. Немис клуби Виртц оғзаки келишга амал қилишига ишонмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика