Флорентино Переснинг қўнғироғи сабаб "Барселона" Мессидан воз кечган
09 aug 2021 13:54
News
Флорентино Переснинг қўнғироғи сабаб "Барселона" Мессидан воз кечган
Бироқ, ABC"нинг хабарига кўра, айнан Флорентино Перес каталонияликлар бош директори Ферран Ревертер билан алоқага чиққан ва унга ҳамда Лапортага бу келишувга рози бўлмасликни маслаҳат берган.
Натижада Ревертер Лапортани Тебас режасини рад этишга кўндирган ва бунинг оқибатида "Барса" Лео Месси билан шартномани узайтира олмаслигини ҳам улар яхши тушунган.
Эслатиб ўтамиз, агарда "Барселона" CVC ва Ла Лига келишувига "ҳа" деганида, клуб Европа Суперлигасини тарк этишига тўғри келарди. Миш-мишларга қараганда кўплаб топ-клублар лойиҳадан чиққанини эълон қилган бўлсада, қонунан жамоалар ҳамон Суперлига аъзоси ва клубларга каттагина жарима хавф солмоқда.
Агарда CVC билан келишув амалга ошганида, маълум миқдорда пулга эга бўлган "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин бўларди, жумладан Мессини ҳам. Бироқ бу лойиҳа узоқ келажакда клубнинг молиявий ахволига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди.
Comments