Флорентино Перес: "Реал" - глобал бренд, бизда энг кўп мухлис бор. Клубда янги давр бошланди"
		
		17 jan 2022 14:02
        News	
	 
				 
				Флорентино Перес: "Реал" - глобал бренд, бизда энг кўп мухлис бор. Клубда янги давр бошланди"
"Одатий финал ўйини, икки жамоа ҳам ютишни хоҳлади. "Атлетик"ни табриклайман, улар яхши ўйин ўтказишди.
Бу соврин кўп нарсани англатади. Биз кўп нарсаларни ўзгартирдик, янги давр келди, бизда янги мураббий бор... Ҳимояни ўзгартирдик ва бу жуда яхши натижалар бермоқда. Мен биз бораётган йўналишдан бахтлиман ва юқори кайфиятдаман.
Марсело - буюк, афсона. Биз унинг хизматларини тан оламиз. Уни туриб олқишлаганларидан мамнунман. У ёшлигидан барчасини ютишни ўрганди.
"Реал" аъзоси сифатида 60 йиллик юбилейимни нишонлаяпман. Мен Сантьяго Бернабеу ўрнатган тамойилларга мос равишда ишлаяпман. "Реал" - глобал бренд, дунёнинг барча қисмларида мадридистлар бор. Барчадан кўра ушбу клубда энг кўп мухлис бор", - дейди Перес.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ўз тарихидаги 95-совринни қўлга киритди, "Барселона"да эса 96та титул бор. Пойга давом этади!
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments