Latest news

16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  2 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  15 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  3 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  1 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1

Флорентино Перес: “Мухлисларимиз сени севишади, Криштиану” News

Флорентино Перес: “Мухлисларимиз сени севишади, Криштиану”

Жума куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида Роналдунинг “Реал” тарихида энг яхши тўпурарга айлангани муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.


Тадбирга президент ва футболчидан ташқари Криштианунинг дўстлари, онаси, ўғли ва агенти Жорже Мендеш ҳам ташриф буюрди. Флорентино Перес Роналдуга рекорд қўйганини ифодалаган кумуш бутсани топширди. Кейин Перес португалиялик футболчи ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Ушбу стадион кўплаб инсонларнинг ҳиссиётига сабаб бўлади. Клубимиз Криштиану сингари футболчилар билан ҳар нарсага эриша олади. 2009 йилдан бери унинг содиқлиги ва масъулиятни ҳис қилиши клубда шубҳага сабаб бўлмаган. Криштиану ҳамиша ғалаба учун курашган.

Жамоамиз ишқибозлари сени жуда ёқтиришади ва ростдан ҳайратга тушишади. У футболни ёқтирадиганлар, футболда ишлайдиганлар ва жамоага мухлислик қиладиганлар учун ҳақиқий ўрнак. Спортнинг ушбу турида биринчи қадамни ташлашга тайёр турганлар учун ҳам шундай.

Сен “Реал”нинг буюк ўйинчиларидан ўтиб кетдинг. Исминг клуб афсоналари қаторига киритилди. Криштиануни табриклайман – жаҳоннинг энг яхши футболчиси “Реал” тарихида тўпурарга айланди.

Роналдунинг ўзи эса бунга жавобан қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

- Мен учун бу мукофотни қабул қилиш шараф. “Реал” либосини кийган илк кунимда афсонавий Рауль ва дунёдан ўтган Альфредо Ди Стефанонинг натижасини янгилашни ўйламагандим. Бундан хурсандман ва биринчи навбатда жамоадаги дўстларимга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ёрдамисиз бундай натижага эриша олмаган бўлардим.

Яна мураббийлар - Пеллегрини, Моуриньо, Анчелотти ва Бенитесга раҳмат айтаман. Улар фаолиятимда доим ёрдам беришган. “Реал Мадрид” фонди, клуб ходимлари ва шифокорлар, яна ёдга олишни унутган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман. Ҳозир гапириш осон эмас. Яна ОАВ ходимларига раҳмат айтаман. Улар билан охирги пайтларда ўзимни жуда яхши тутмадим. Дўстларим, Жорже Мендеш ва онамдан миннатдорман. Президентга ажойиб ва кутилмаган маросим учун раҳмат айтаман. Бундан ҳайратландим. Ҳаммага катта раҳмат ва “Hala Madrid!”


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика