Флоренци Роналду билан жанжал ҳақида: "У ҳамма нарсага ҳаққим бор деб ўйлаяпти"
13 may 2019 13:18
News
Флоренци Роналду билан жанжал ҳақида: "У ҳамма нарсага ҳаққим бор деб ўйлаяпти"
"Рома" ҳимоячиси Алессандро Флоренци "Ювентус"га қарши А Сериянинг 36-тур учрашувида (2:0) бўлиб ўтган воқеа ҳақида фикр билдирди.
Учрашувнинг 59-дақиқасида Турин клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ва "бўрилар" ҳимоячиси Алессандро Флоренци ўртасида келишмовчилик юзага келди. Оғзаки жанжал пайтида "кекса синьора" вакили рақибининг бўйи пастлигини айтиб, унинг устидан кулди.
"Футболчилар тиббий ёрдам олиши учун икки марта тўпни майдондан чиқариб юбордик ва Роналду икки марта учрашувни давом эттиришга уринди. Биринчи бўлимда қарши ҳужумга ўтишимиз мумкин эди, аммо тарбиямиз туфайли ўйинни тўхтатдик.
Роналду - "Олтин тўп" эгаси ва ҳамма нарсага ҳаққим бор деб ўйлаяпти" - дейди Флоренци.
Link :
Source : Sky Sport Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments