Latest news

08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  2 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  3 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  10 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  4

Флик: “Челси” ўз уйидаги баҳсларда ҳар қандай рақибга босим ўтказа олади” News

Флик: “Челси” ўз уйидаги баҳсларда ҳар қандай рақибга босим ўтказа олади”

“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ЕЧЛ 1/8 финалида “Челси”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Лэмпард жамоаси ёш бўлишига қарамай, тезкор қарши ҳужумлар уюштириб, доим рақиб дарвозаси олдида хавф туғдира олади. Айниқса, уй учрашувларида “Челси” рақибларига осон тутиб бўлмайди.

“РБ Лейпциг”га қарши баҳсни ҳисобга олмаганда Германия чемпионатининг барча учрашувларида рақиб дарвозасига йўл топа олаяпмиз. Бу тарафдан олиб қараганда натижаларимиз мақташга арзигулик. Эртанги баҳсни сабрсизлик билан кутаяпман. Бу стадиондаги баҳсни анчадан буён истагандим. "Стемфорд Бридж"да илгари ҳам бир неча бор меҳмон бўлганман, жумладан ўтган йили “Айнтрахт” билан.

Коутиньонинг машғулотлардаги ҳаракатларини кўриб хурсанд бўламан. У футболга борини берган. Баъзида ўзидан жуда кўп нарсаларни талаб қилади, доим ўйин тақдирини ҳал қилишни истайди. Мен футболчи сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам уни қадрлайман. Роберт Левандовски фаолиятидаги энг яхши ўйинини намойиш этмоқда. У ўзига жуда ишонади ва ўз услубини топиб олган. “Челси”га қарши баҳсда ҳам у шу руҳда ўйнашда давом этади. Роберт биз учун муҳим футболчи” дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Челси” – “Бавария” учрашуви 25 февралдан 26 февралга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика