Latest news

19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  5 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  2 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  4 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  4 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6

Флик: “Алаба “Айнтрахт”га қарши бор маҳоратини намойиш этди” News

Флик: “Алаба “Айнтрахт”га қарши бор маҳоратини намойиш этди”

“Бавария” бош мураббийи Ханси Флик жамоасининг Бундеслига 27-тури доирасида “Айнтрахт” устидан (5:2) қозонилган ғалабасига изоҳ берди.

“Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан жудаям мамнунман. Майдонда тўлиқ устунлик қилдик. Айниқса, марказий ҳимоячи позициясида ҳаракат қилган Давид Алабанинг ҳаракатлари менга жудаям ёқди. У бу чизиқда юксак савияда ўйин кўрсата олди. Шунингдек, Томас Мюллерни ҳам ажратиб кўрсатган бўлардим. У бўш зоналардан самарали фойдалана олди ва бир нечта голларнинг урилишида ўз ҳиссасини қўшди. Биринчи бўлим биз қандай хоҳлаган бўлсак шу тарзда кечди.

Иккинчи бўлимда тезлик билан учинчи голни урдик ва ҳисоб йириклашди. Футболчилар муддатидан олдин ўйин масаласини ҳал қилдик, деб ўйлашди. Концентрацияни йўқотдик. Тўпсиз у қадар яхши ҳаракат қила олмадик. “Айнтрахт” стандарт вазиятларда хавфли эканлигини билардик. Аммо ўша вазиятларда уларга қаршилик қилишда бироз оқсадик. Хатоларимиздан хулоса чиқаришимиз лозим. Сешанба куни бўладиган баҳсда чиройли ўйин кутамиз. Бундеслигада жамоалар савияси юқори, барча жамоалар мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш эта олади”, дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Бавария” клуби расмий сайти.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика