Latest news

19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  0 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  56 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  3 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2

Фирдавс Абдусалимов: "Эртага майдонда ҳақиқий жанг гувоҳига айланамиз" News

Фирдавс Абдусалимов: "Эртага майдонда ҳақиқий жанг гувоҳига айланамиз"

"Хўжанд" футболчиси Фирдавс Абдусалимов ОФК Кубоги Марказий минтақа финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бўлажак учрашув ҳақида

- "Сўғдиёна" ҳозирда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Уларни ҳурмат қиламиз, лекин рақибдан чўчиб, ҳимояга ётиб олиш ҳақида ўйлаганимиз йўқ. Эртага майдонда ҳақиқий жанг гувоҳига айланамиз. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз.

- "Динамо" ва "Шердор" каби клублардаги фаолиятингиз орқали футбол ишқибозларига танишсиз. Тожикистон клубига йўл олишингиз қай тариқа юз берди?

- Ўтган йили биринчи даврадан сўнг "Хўжанд" Бекободда "Металлург"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўша баҳсда мени синовдан ўтказишларини айтишди, учрашувдан кейин эса жамоада олиб қолишди, ўшандан бери "Хўжанд" таркибида тўп тепаман.

- Ўзбекистон ва Тожикистон чемпионатлари қайси жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилади?

- Ўзбекистонда кўпроқ техник ва тактик ўйинга эътибор берилади, Тожикистонда эса жисмоний жиҳатлар асосий ўринда туради", деди ўзбекистонлик футболчи.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика