Latest news

18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  14

Финални Самарқандда катта экранларда томоша қилинг! News

Финални Самарқандда катта экранларда томоша қилинг!

Ўзбекистон терма жамоасининг Хитойдаги Осиё Чемпионатида эришаётган натижалари бутун Ўзбекистон халқини, хусусан футболга ошно Самарқанд аҳлини ҳам беҳад қувонтирмоқда.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз гуруҳ босқичидан сўнг чорак финал ва ярим финал баҳсларида Осиё грандлари саналмиш Япония ва Жанубий Корея сингари кучли терма жамоалар устидан йирик ҳисобдаги ғалабаларни қўлга киритиб, финалда Вьетнам терма жамоасига қарши саф тортишади.

Нафақат Ўзбекистон ёки Вьетнам, балки бутун Осиё кутаётган финал баҳсидаги ғалаба ҳар қандай мамлакат футболи тарихида янги саҳифа очади. Насиб қилса, финалда ҳам йигитларимиз ишончни оқлаб, чемпионликка эришишса бутун мамлакатимиз футбол ихлосмандлари учун байрам бўлади.

Финални байрамона руҳда томоша қилишни истаган самарқандлик мухлисларни Самарқанд шаҳридаги «Шарқ юлдузи» кинотеатрида (манзил: ГУМ) ташкил қилинган катта экранларда бирга томоша қилишга таклиф этамиз.

Ҳаяжонли ва шиддатли ўтиши кутилаётган, шанба куни соат 13:00да бошланадиган Ўзбекистон – Вьетнам финал учрашувини Самарқандда ҳам барча мухлислар бирга тўпланиб томоша қилишлари ва ҳаяжонли дақиқаларда Ўзбекистон терма жамоасини ғойибона бўлсада катта экран қаршисида биргаликда қўллаб-қувватлашга чақирамиз! Мухлислардан имкон даражасида Ўзбекистон байроғи билан бирга келишлари сўралади. Мухлислар залга соат 12:30 дан бошлаб киритилади. Мурожаат учун +998 90 657 56 40 (Усмон Ибодов) телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Ватанимиз жамоасини бирга қўллаб-қувватлаймиз! Чемпионлик сари, Олға, Ўзбекистон!

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика