Latest news

00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  0 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  8 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  4 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  19 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  2 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  71 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2

Финал олдидан финал — "Реал" "Сантьяго Бернабеу"да "Барса"ни қабул қилади News

Финал олдидан финал — "Реал" "Сантьяго Бернабеу"да "Барса"ни қабул қилади

Бугун дунёни иккига бўлувчи беллашув бўлиб ўтади.

Тунда "Реал Мадрид" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади. Мамлакат кубоги ярим финал биринчи тўқнашуви қандай ўтади? Жамоалар ҳозир қандай ҳолатда ва таркибда нима гаплар, ўйингача барчасидан хабардор бўлиб олинг.  



Кубокда жамоаларнинг босиб ўтган йўли

Ҳар икки клуб Испания Кубогида 1/16 финалидан курашга киришди. "Реал" ярим финал йўлида "Касереньо" (1:0), "Вильярреал" (3:2) ва "Атлетико"ни таслим этди (3:1).

"Барселона" эса 1/16 финалда "Интерсити"ни ютди (4:3). Эътиборлиси бунга 120 дақиқа керак бўлди. Кейин эса каталонияликлар "Сеута" (5:1) ва "Реал Сосьедад"ни мағлуб (1:0) этишди.


"Реал Мадрид"

1. "Реал"нинг бор йўғи икки футболчиси лазаретда: "Барса"га қарши "Мадрид"нинг энг кучли таркиби ўйнайди

"Реал"нинг жароҳатлар билан муаммоси ортда қолди, ҳозир "қаймоқранглилар" лазаретида фақатгина Ферлан Менди ва Давид Алаба бор. Уларнинг сафдан чиққани ёқимсиз, лекин ҳал қилса бўладиган муаммо: Мендининг ўрнини яхши формага кириб олган Начо Фернандес эгалласа, марказда Алабасиз ҳам вариантлар етарли ― Антонио Рюдигер ва Эдер Милитао чиқишиб олди ҳамда бир ойдан кўпроқ вақтдан буён ҳимоя марказини анча мустаҳкам қўрқилашмоқда.

Чемпионат доирасида "Атлетико"га қарши учрашувни Лука Модрич ва Орельен Тчуамени асосий таркибда бошлашмади ― Карло Анчелотти уларга дам берди ва ярим ҳимоячилар "Эл Класико"га жисмонан яхши ҳолатда етиб келишди. Шундай қилиб, "Барса"га қарши ўйинга Анчелотти амалда энг кучли таркибини ташлай олади: ярим ҳимоя ва ҳужум оптимал ҳолатда, ҳимояда эса "Реал" экспериментларга ўрганиб ҳам улгурди (захира футболчилари асосийлардан ёмон ўйнамаяпти).


2. Ўз майдонида "Реал" бу мавсум ютқазмаяпти

Сафарда ва нейтрал майдонларда "Реал" бир неча бор "қоқилди": 23 учрашувда жамоа 17 марта ғалаба қозонди, 5 та мағлубият ва 1 та дуранг. "Сантьяго Бернабеу"да эса мадридликлар ўзларини яхшироқ ҳис қилишмоқда: 15 ўйинда 10 та ғалаба, 5 дуранг ва бирорта мағлубият йўқ. Охирги "Эл Класико"да "Реал" 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганда, учрашув нейтрал майдонда ўтганди.


3. Испания Кубоги ярим финалининг кўчирилиши "Барса"дан кўра, "Реал"нинг фойдасига ишлади

"Реал" 2014 йилдан буён Испания Кубогида ғолиб бўла олмаятпи, сўнгги йилларда эса жамоа анча эрта мусобақани тарк этмоқда ― "қаймоқранглилар" 2018/19-йилги мавсумдан буён ярим финалга ҳам етиб бора олмаятпи. Эътиборли бир жиҳат, охирги йилларда "Реал" Кубокдан мунтазам равишда январь-февраль ойларида чиқиб кетади. "Қироллик клуби" мавсумнинг бу қисмида ўйинида кескин пасайиш кузатилади ― физиотерапевтлар онгли равишда жамоани Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига тайёрлашади. Шунга ўхшаш вазият бу йил ҳам кузатилди, бироқ инқироз даври ортда қолиб улгурди: "Реал"нинг охирги мағлубияти 5 февралга тўғри келмоқда ― ўшандан буён жамоа умумий ҳисобда 21 та гол уриб, 6 ўйиннинг 5 тасида ғолиб бўлди.

Агар ярим финаллар тақвим бўйича ўтганида (февралда), "Реал" имкониятлари анча пастроқ бўларди. Бироқ "Мадрид"нинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши сабаб 1/2 финал ўйинлари март-апрель ойига кўчирилди.


"Барселона"

1. "Барселона" Левандовски, Дембеле ва Педри хизматидан фойдалана олмайди

"Барселона" январь ойини зўр ўтказди. Жамоа 8 ўйиндан 8 тасини ютди, йўл-йўлакай Испания Суперкубогини қўлга киритди ва "Реал" билан орадаги фарқни ошириб олди. Каталонияликларнинг бу қадар муваффақиятли ўйинига таркибда йўқотишлар деярли йўқлиги сабаб эди. Бироқ вазият ўзгарди: "Реал" билан ўйинга "блауграна" Роберт Левандовски, Усмон Дембеле ва Педрисиз етиб келди ― "кўк-анорранглилар" учун уларнинг учаласи ҳам асосий таркиб аъзоси. Роберт ― энг яхши тўпурар; Дембеле ― иккинчи тўпурар ва ассистент; Педри ― учинчи тўпурар ва майдон марказида энг муҳим футболчилардан, ҳужум ташкил қилиш ҳамда вазият яратиш бўйича жавобгар.

2. "Барса" ўйинида пасайиш кузатилмоқда

Айнан Педрининг йўқлиги "Барселона"нинг ўйинига таъсир кўрсатди: каталонияликлар икки ўйин натижасига кўра "Манчестер Юнайтед"га имкониятни бой бериб (3:4) Европа Лигасидан чиқиб кетишди, кейин эса Примерада "Альмерия"га имконият бой берилди. Шу ўйин айниқса жамоа муаммоларини яққол кўрсатиб берди: "Барса" ўйингача чемпионатнинг 19-ўриндаги жамоаси дарвозасига битта зарба бера олди холос. Ўйин давомида Хави шогирдлари 47 марта тўпни ҳаводан узатишди. Бир томон бу ҳужум учун ҳаракат белгиси, аммо "Барса"да одатда бундай эмас. Бу кўпроқ ҳужумда кутилмаган қарорлар, фантазия етишмагани сабаблидир. Ҳа, "Реал" "Барса" ҳужумчиларига анча кўп бўш ҳудудлар қолдиради, лекин қарама-қарши ҳужумлар билан ўтадиган беллашув ҳам меҳмонлар учун идеал вариант эмасдек.

3. Араухо ― Винисиусга қарши ўйнаш бўйича мутахассисми?

Рональд Араухо ҳозирнинг ўзида Примеранинг энг яхши ўйинчиларидан ҳисобланади. Уругвайлик айниқса бирга-бир ўйинда кучли ҳисобланади ― Рональд атлетик жиҳатдан ҳам, тезкорлик бўйича ҳам ажойиб кўрсаткичларга эга. Шу билан бирга Араухо персонал ўйинда ҳам анча кучли ҳисобланади: "Реал" билан ўйинларда у икки марта Винисиусга қарши ҳаракат қилиш учун ўнг қанотга ўтказилди ва бразилияликни ўйиндан узиб қўя олди. Бу ўйин натижасига ҳам бевосита таъсир қилди ― каталонияликлар ютишди (4:0 ва 3:1). Примера-2022/23нинг биринчи даврасида Рональд жароҳат сабаб ўйинни ўтказиб юборганди, "кўк-анорранглилар" эса ўша кеча (1:3) мағлуб бўлишди. Катта эҳтимол бўлажак баҳсда ҳам Хави уругвайликни қанотга ўтказса керак.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика