Latest news

23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  0 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  0 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1

Финал фотомақоласи - I. ЎЙИН News

Финал фотомақоласи - I. ЎЙИН

Ўзбекистон Кубоги финалига оид учта фотомақола беришга қарор қилдик. Уларнинг биринчисида 90 дақиқадан иборат икки бўлимга тўхталиб ўтамиз.



ПФЛнинг бу икки вакили мана 10 йилдирки, Кубокни шу тарзда стадионга олиб чиқишади. Шундан кейин учрашув бош қаҳрамонлари майдонга чиқиб келадилар.




Бобоев ва Бердиев ўйиндан олдин бир - бирларига омад тилаяптилар. Бобоевнинг омади кучли бўлиб чиқди ва "Насаф" ўз тарихидаги илк кубокни қўлга киритди. 




Шерзод Аъзамов худди автогол уришини билгандек, суратга қарамай тушяпти. Уялма шоввоз, жамоангни иккинчи голини сен урдинг...




Афсуски бу таркибни ўйната биладиган мураббий топилмаяпти. Аслида МТЖнинг келажаги сифатида қаралаётган бу ёшлардан кўп нарсани кутса бўлади.




Сатонинг бу йил жамоасига фойдаси кўп бўлди. Лекин 5та ҳимоячи билан тушган "Бунёдкор" учун у таянч ярим ҳимоячиси вазифасини гавда жиҳатидан ҳам бажара олмасди. Афтидан кечаги ўйиндаги тактика "қалдирғочлар"га панд берди.




Дрррррр-дррр... "Насаф" шифокори Барат Элмуродов совуқдан титираётган вазият... 




Хайрулла Каримов финалда қизил карточка олиш қанчалик аламли бўлишини яхши билади. Энди бу икки футболчи 26-турда "Пахтакор"га қарши кечадиган муҳим ўйинда майдонга туша олмайдилар. Катта эҳтимол билан мана шу ўйин пойтахтликларни ОЧЛда иштирок этиш этмаслигини ҳал қилади. Ҳали "Насаф" билан ҳам тур учрашуви бор.




Мурод Зухуров 2012 йил тошкентликларнинг ғалабаси билан тугаган, "Насаф" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасида кечган финалда ҳам ўз дарвозасидан голлар ўтказиб юбориб кубокдан қуруқ қолган эди. Бу сафар посбон юқоридаги жамоалар ўртасида кечган ўйинда, иккинчи жамоа сафида мағлубиятга учради.




Артур Геворкяннинг урган голлари орасидаги энг муҳими...




"Насаф" мураббийлар штабини қувончи, "Бунёдкор" мураббийлар штабига аксинча таъсир ўтказаётган вазият...




Бу эса финал ҳуштаги янграганидан кейинги илк "кадр"...


П,С: ОАВ учун суратлардан фойдаланиш ман этилади!

Нодирхўжа Юлдашев


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика