Latest news

09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  3 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  18 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  26 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  178 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4

Финал. Эрматов ҳаммадан олдинда News

Финал. Эрматов ҳаммадан олдинда

30 октябрь куни Ўзбекистон кубоги жорий мавсумининг якунловчи ўйини ўтказилади.

Бухородаги баҳсни Вадим Агишев бошқариши маълум қилинди. Бу 43 ёшли арбитр учун илк финал.

Тарихга назар солсак, Ўзбекистон кубогининг ортда қолган 29 финалида 17 нафар бош ҳакам ишлаганига гувоҳ бўламиз. Илк финални (1992 йил) бошқариш бахти марҳум Гали Имомовга насиб қилган эди. 

Рекорд

Ўзбекистон кубоги финалларида ишлаш борасида мундиал рекордчиси Равшан Эрматовнинг олдига тушадигани йўқ. Унинг ҳисобида 5 та финал бор. Кейинги поғонага 4 тадан ўйин билан Гали Имомов ҳамда Ноил Лутфуллин ёзилган.

Шунингдек, Равшан Эрматов финалларни кетма-кет бошқариш бўйича барчадан олдинда. У 2010-2013 йиллардаги ҳал қилувчи баҳсларнинг ҳаммасини бошқарган.

Хорижлик реферилар

Мамлакат кубогининг ҳал қилувчи ўйинида 2 бор чет эллик ҳакамлар ишлаган эди. Аниқроқ айтсак, 2014 йил якунида ўтган "Локомотив" 1:0 "Бунёдкор" ўйинини Ким Донг Жин (Ж. Корея) бошқарган. 2017 йилда пойтахтнинг яна ўша клублари ўртасида "Бунёдкор" стадионида ўтказилган ва 3 йил олдинги ҳисоб такрорланган баҳсда БАА вакили Муҳаммад Абдулла Ҳасан ишлаган.

Энг қаттиққўл

Финалларда энг кўп сариқ карточка Равшан Эрматовнинг чўнтагидан чиққан (20 марта) бўлса, қизил карточка кўрсатиш борасида Гали Имомов ҳамда Ноил Лутфуллин етакчи бўлган (3 тадан). Аммо пенальти белгилаш бўйича Темур Тўхтасинов барчадан олдинда (2). У 2018 йилнинг 28 октябрь куни Фарғонада ўтказилган АГМК 3:1 "Пахтакор" беллашувида ҳар икки жамоа дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилаган.

Тўлиқ статистика


реферифиналс-кқ-кпен
1Равшан Эрматов52011
2Гали Имомов41430
3Ноил Лутфуллин41430
4Марат Исмоилов21220
5Рустам Саидов21110
6Рашид Айтеков1800
7Ғайрат Каримов1600
8Шерзод Қосимов1401
9Ким Донг Жин1310
10Муҳаммад Абдулла Ҳасан1500
11Сардор Нажафалиев1411
12Дилшод Асимов1300
13Дмитрий Роман1300
14Темур Тўхтасинов1502
15Владислав Цейтлин1410
16Аҳрол Рисқуллаев
1410
17Зокир Қодиров1101
18Вадим Агишев----


Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Author :
Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика