Latest news

17:01Бабаян терма жамоадан нега "чопгани", футболни ким сабаб тугатгани ҳақида - Санжар Турсунов  0 16:47Суперлига-2025. Энг қиммат легионерлар ТОП-10  3 16:33Мбаппе, Куртуа ва Валверде "Реал"нинг бугунги ўйинини ўтказиб юборади  1 16:03U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонни мағлуб этган Корея Республикаси пенальтилар сериясида ютқазди ва финалга чиқа олмади  5 15:51Бир йилда 31та ўйин! Хулоса: Яман ва Индозенияни ютдик, Эрон ва Кореяга ютқаздик  8 15:44"Ман Сити" ёзда хавбек ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Клубга Камбьязо ва Ливраменто қизиқ  0 15:20"Пахтакор" спорт директори: "Клуб Холдорхоновни сотди, лекин..."  4 14:49Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"  8 14:38Ўзбекистон кубоги. Финал мезбонлиги уч стадиондан бирига насиб қилади  9 14:06«Атлетико» президенти: «ВАР яхши ҳакамликни ўлдирди»  5 13:30Пау Кубарси 12 йил ичида «Барселона» ҳимоячилари орасида энг ёш гол муаллифига айланди  3 13:00Жароҳатлардан азият чеккан, мусулмон немис билан бир хонада яшаган ва буюмларини "ўғирлатадиган" ОКМКнинг япониялик легионери билан яқиндан танишамиз  0 12:42Моуринью «Галатасарой» - «Фенербаҳче» ўйинидан кейин ҳакамлар хонасида бўлиб ўтган суҳбат тафсилотларини ошкор этди  0 12:01Неймар ёзда «Барса»га қайтиши мумкин, Захавининг агенти каталонияликлар раҳбариятини кўндиришга уринмоқда. Флик ва унинг штаби мутлақо қарши  13 11:39«Ливерпуль» 30 ёшли Робертсонга «Ньюкасл» футболчисини ўринбосар сифатида кўрмоқда  1

Финал баҳсидаги пенальтилар сериясида "Шўртан" ғолиб чиқди (тўлиқ шарҳ) News

Финал баҳсидаги пенальтилар сериясида "Шўртан" ғолиб чиқди (тўлиқ шарҳ)

Бугун ЎФФ сунъий майдонида ПФЛ кубогининг сўнгги финал баҳси бўлиб ўтди.
Унда юқорида айтиб ўтилганидек воҳанинг икки жамоаси майдонга чиқишди.

Ўйиннинг биринчи хавфли ҳужумни ғузорликлар ташкил этишди.Самандар Шодмоновнинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. Шоҳруҳ Достонов ҳужум ташкил этишда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 30 дақиқада Элдор Бойматовнинг кучли зарбаси тўсинга тегиб майдонга қайтди. Биринчи бўлимда жамоалар кўплаб ҳужумлар ташкил этсада,  ҳеч бир дарвозани аниқ нишонга олишга эришмади.

Иккинчи бўлим голларга бой бўлди. Дастлабки ҳужумлардан бирида "Машъал" ҳужумчилари жарима майдончаси ичига кириб боришга тўхтатиб қолинди. Жарима зарбасини эса Ғиёсжон Комилов моҳирлик билан дарвозага жойлаб қўйди. Шундан сўнг ҳужумлар ташкил этиш "Шўртан"га ўтди. 72 дақиқада Суҳроб Бердиев жарима майдончаси ичида тўхтатиб қолинди ва ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтадан Карпенко унумли фойдаланди. 78 дақиқада Карпенконинг бурчак зарбасидан сўнг Полвонов боши билан дарвозани ишғол этди. Кетма-кет ҳужумларни самарасиз якунлаган "газчилар" сўнгги жарима зарбасига эга бўлди. Марказга белгиланган жаримани дарвозабон Ботир Носиров ижро этди ва тўп тўғри Жўраев устидан ўтиб дарвозага бориб тушди. Сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутилиб қолган вакилларимиз пенальтилар сериясига ўтишди.

Пенальтилар сериясида Владислав Иванов ва Зоҳир Қўзибоев адашди. Ғузорликлар эса барча зарбаларни аниқ амалга оширди.

ПФЛ кубогининг амалдаги соҳиби "Машъал" финалда "Шўртан"га имкониятни бой берди.

ПФЛ Кубоги -2015. Финал

«Машъал» (Мубoрaк) – «Шўртан» (Ғузор) – 2:2. 2:4 – пенальтилар серияси.


Ҳакамлар: И. Гармашев (Тошкент) – 8,0, Н. Анфиногенов (Тошкент) – 8,1, С. Абдурахмонов (Тошкент) – 8,1, А. Рисқуллаев (Тошкент) - 8
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент)

«Машъал»: 30. Б. Носиров, 18. И. Бобохонов, 5. И. Комилов, 6. Қ. Баходиров, 7. Д. Жиямурадов (10. Ж. Хасанов, 86), 24. С. Рахматуллаев (20. Ш. Файзиев, 86), 14. З. Тураев, 8. А. Омонов (23. В. Иванов, 76), 17. А. Набиев (11. Х. Муртазоев, 76), 26. З. Қўзибоев, 41. Ш. Достонов.

«Шўртан»: 79. Т. Жўраев, 5. А. Аликулов (15. Х. Ғофуров, 46), 7. В. Карпенко, 8. С. Шодмонов (6. М. Раджабов, 61), 11. З. Полвонов, 13. Р. Агзамов, 17. М. Камолов (10. В. Клишин, 53), 18. Э. Бойматов, 19. С. Бердиев, 22. Л. Убайдуллаев, 44. Д. Станоевич.

Голлар: Ғ. Комилов (48), В. Карпенко (72,  пенальти), З. Полвонов (78), Б. Носиров (90+5).

Огоҳлантиришлар: Д. Жиямурадов (45+1), Ғ. Комилов 959), Р. Агзамов (90+2), Т. Жураев (90+3).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика