Latest news

22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  3 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  1 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  55 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9

Филиппе Коутиньо: «Мухлислар стадионга биз учун келишади» News

Филиппе Коутиньо: «Мухлислар стадионга биз учун келишади»

Бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо «Ливерпул»нинг етакчи футболчиларидан бирига айланиб улгурган.
Яқинда у «Ливерпуль Эчо» нашрига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Энг эсда қоларли голингиз қайси?

- Бирортасини алоҳида кўрсатиш қийин. Шунингдек, гол урган вазият­даги ҳиссиётларни ҳам тушунтириб бериш мушкул. Лекин танлашим керак бўлса, «Олд Траффорд»да Европа Лигасидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувдаги голимни танлайман. Бу воқеа ўйиннинг муҳим пайтида юз берганди. Шу тариқа азалий рақиб билан бўлган баҳсда ташаббус биз томонга оғиб кетган ва икки учрашув натижасига кўра кейинги босқичга йўл олгандик. Ўша ўйинни рафиқам стадионда томоша қилганди. Иккинчи бўлимда мухлислар тинмай исмимни айтиб ҳайқириб туришганди. Буни эшитиш қандай ёқимли.

- Ўтган мавсум рақиблар дарвозасини 12 марта ишғол қилгандингиз. Ҳозирги мақсадлар қандай? Айни пайт тўртта гол билан жамоа тўпурари бўлиб турибсиз. Умуман олганда, мерсисайдликлар сафида 152 учрашувда 32та тўп киритгансиз.

- Балки ҳозир тўпурардирман. Аммо шуни аниқ биламанки, бунданда яхшироқ ўйнашга қодирман. Бу - бошланиши. Ҳамиша ўсиш ва ҳаракатларимни яхшилашга уринаман. Жамоа учун муҳим ўйинчи бўлишни истайман. Шу билан бирга, «Ливерпул»нинг юқори марраларни забт этишида ёрдам бермоқчиман.

- Январда «Интер»дан ўтганингизга тўрт йил тўлади. Ўшанда ливерпулликлар сиз учун 8,5 миллион фунт стерлинг тўлашганди. Сўнгги пайтларда «ПСЖ» ёки «Барселона»га ўтишингиз ҳақида гап-сўзлар юрибди. Ваҳоланки, шартномангиз 2020 йилга қадар тузилган.


- «Ливерпул»да ўзимни уйимдагидек ҳис қиламан. Бу ерда бахтлиман. Нафақат клубда, балки шаҳарда ҳам ўзимни яхши сезаман. Ливерпуль - ажойиб шаҳар. Турмуш ўртоғим билан кино ва ресторанларга доимий равишда бориб турамиз.

- Жамоа мухлислари ҳақида қандай фикрдасиз?


- Ишқибозлар ҳақиқатан ҳам ажо­йиб. Улар номимни айтиб куйлашганда роҳатланаман. Мухлислар ўзимизга бўлган ишончни оширишимизда ёрдам беришади, стадионга биз учун келишади.

- 18 ёшли болакай учун Рио-де-Жанейрони тарк этиб, «Интер» аъзосига айланиши қанчалик муҳим эди?


- Ҳамиша Айне ёнимда бўлган. У билан танишганимизда 14 ёшда эдим. Айни пайт гол урсам рафиқамни трибунада қидираман. Унинг мен учун қанчалик керакли инсон эканлигини сўз билан таърифлаб бера олмайман. Қаерда бўлсам, ҳамиша биргамиз. Айне мен учун Бразилиядаги ҳамма нарсасидан воз кечди ва ёнимга келди. Доимо унинг қўллашини ҳис қиламан. Мен учун қилган ишлари туфайли Айнедан умрбод миннатдорман. Агар ўйиним қовушмаса доимо хафа юраман. Турмуш ўртоғим эса кайфиятимни кўтаришга ҳаракат қилади. Барча муваффақиятларимни оиламга бағишлайман.


ЖАЪФАРАЛИ тайёрлади


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика