Latest news

01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  0 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Филипосян “Бухоро” билан яна шартнома имзолади News

Филипосян “Бухоро” билан яна шартнома имзолади

“Бухоро” клубида юз берган ўзгаришлардан кейин бир қатор футболчиларни қайтаришоқда. Жумладан ҳимоячи Артём Филипосян ҳам янги мавсумни бошқа клубда бошлаши борасида режаси бор эди.
Аввал хабар берганимиздек, у оёғини операция қилдирганди. Айни пайтда Артём соғайиб боряпти. Куни кеча эса кейинги тақдири борасида бир қарорга келди. Футболчи ўтган йилгидек, янги мавсумда ҳам яна “Бухоро” шарафини ҳимоя қилишга қарор қилди. Бунинг сабаблари хусусида унинг ўзи ўз фикрларини қуйидагича билдирди:

-   “Бухоро” клубида юз берган ўзгаришлардан кейин жамоада қолишга қарор қилдим. Барибир у ерда ажойиб мавсумни ўтказдик. Жонкуяр мухлисларига ҳам эга. Аммо менга  “Бухоро”га қайтишимдан олдин етарлича вариантларим бор эди ва улар билан ҳам гаплашаётгандим. Бир куни менга Улуғбек Бақоев қўнғироқ қилиб, “Бухоро”га мураббий бўлганини айтди ва менинг ёрдамим кераклигини тушунтирди. Шундай қилиб, “Бухоро” билан келишувга эришдим ва бир йиллик шартнома имзоладим. Барибир ҳар йили исталган футболчи ўзи учун келиб тушаётган таклифларни кўриб чиқади. Шулардан келиб чиққан ҳолда у бир қарорга келади. Менга эса юқорида таклифлар борлиги ҳақида айтдим, аммо ҳали ҳеч кимга ваъда бермагандим. Лекин учрашиб гаплашиб тургандим. “Шўртан” билан “Машъал” жамоалари мени ўз таркибларида кўришни исташаётганди. Жиззахдан Даврон ака Файзиев ҳам қўнғироқ қилиб турганди. Айнан менга ушбу клублардан аниқ чақирувлар бўлганди. Бироқ мен ҳаммасини ўйлаб кўрганимдан кейин яна “Бухоро”да қолишга қарор қилдим. Ҳозир таркибни шакллантиришяпти, селекция ишлари давом этяпти. Менимча, ҳаммаси аниқ бўлганидан кейин мақсад қандай эканлигини айтишади.

Яна бир гап: “Бухоро” клубининг футболчиларидан қарздорлиги борлиги ҳаммага маълум. Шунинг учун ҳам аксарият ўйинчилар жамоани тарк этишга қарор қилишган. Аммо Филипосяннинг айтишича, “Бухоро” раҳбарияти ўтган йилги қарздорликни бартараф этиш бўйича ижобий ўзгаришларни бошлашган.  

-   Биласизми, қарздорлик масаласида клуб ҳаммасини тўлади десам нотўғри гапирган бўлардим. Бу масалада бошқа ўйинчилар билан боғлиқ вазият қандай ҳал этилаётганини билмадим-у, аммо менга ҳозирча барча ойлик маошларини тўлашди. Энди фақат мукофот пуллари бўйича қарздорлиги қолди холос. Ўйлайманки, клуб тез орада бу борадаги масалани ҳам “ёпишга” ҳаракат қилмоқда, - дея фикр билдирган Филипосяннинг кайфияти бир мунча яхшиланганини айтиш жоиз.
Ҳозир аксарият ўйинчилар қишки йиғин чоғида бор имкониятларини ишга солиб мураббийларда илиқ таассурот қолдиришни исташмоқда. Артём эса жароҳати туфайли операция қилинганидан бери мана аста-секин индивидуал шуғулланишни бошлади. Шу ўринда қачон майдонга қайтиши, қачондан умумий гуруҳга қўшилиши юзасидан ҳам ўз режаларини айтди.  

-   Ҳозирча якка ўзим ёрдамчи мураббий билан шуғулланяпман. Эрталаб жамоа билан бирга машғулотларга боряпман, обеддан кейин эса тренажёр залида ишлаяпман. 15-16 февралгача шу асносида ишлашда давом этаман. “Бухоро”нинг навбатдаги йиғини ҳам яна Тошкентда бўлади. Ўшанда умумий машғулотларга қўшилишдан умид қиляпман. Айни пайтда аста-секин югуришни бошладим.

ФИРДАВСХОН  
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика