Latest news

17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  1 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  1 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  2 15:38Роналду – энг яхши!  22 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  1 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  31

Филип Райевац - март ойининг энг яхши футболчиси News

Филип Райевац - март ойининг энг яхши футболчиси

Март ойи лауреатларини эълон қилишда давом этамиз. Навбат ой футболчисига етиб келди.

Чемпионатимизнинг дастлабки ойида "Қўқон-1912" жамоаси легионер ҳужумчиси Филип Райевац жуда ҳам фойдали ўйин намойиш эта олди.


Бу йил олий лигада дебютини ўтказаётган Райевац дастлабки 4та турда рақиблари дарвозасига учта гол уришга муваффақ бўлди. У фақат илк турда "Насаф"га қарши баҳсда гол ура олмади холос. Ўша баҳсда у захирадан ўйинга қўшилган эди.

Иккинчи турда қўқонликлар Тошкентда "Обод" меҳмони бўлишди. "Жар"да кечган учрашувда Филип Ўзбекистон чемпионатидаги ўзининг биринчи голини уришга муваффақ бўлди. Ўша куни Нўъмон Ҳасанов шогирдлари бир очко билан уйларига қайтишди.

Кейин "Қўқон-1912" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилди. Ўтган мавсум водий клубларининг барчасини сафарда мағлуб этиб кетган "Қизилқум"га қарши учрашув тақдирини айнан Райевацнинг киритган тўпи ҳал қилди - 1:0.

Фарғонада "Нефтчи" билан бўлган водий дербисида ҳам ҳужумчи ўзини кўрсата олди. Айнан у 19-дақиқада шериклари бошлаб берган ҳужумни самарали якунлаб ҳисобни очганди. Якунда "Қўқон-1912" ашаддий рақиби устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришиб қайтганди.

championat.asia талқинига кўра март ойининг энг яхши футболчиси деб "Қўқон-1912" ҳужумчиси Филип Райевац тан олинди.

Март ойида шунингдек "Насаф" ҳужумчиси Драган Черан, "Локомотив" вакили Марат Бикмаев, "Динамо" ярим ҳимоячиси Акмал Бозоров каби футболчилар ҳам лауреат бўлишга лойиқ ўйин намойиш этишди.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика