Latest news

15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  10 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  8 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  2 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  11 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  9 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  6 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  11 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  29 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  4 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2

Фил Жонс: "Фергюсон барча нарсани биларди" News

Фил Жонс: "Фергюсон барча нарсани биларди"

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Фил Жонс собиқ устози Сер Алекс Фергюсон билан фаолияти ҳақида гапирди.

"У билан бирга 2 мавсум ишладим. Айнан сер Алекс мени "Блэкберн"дан олиб келганди. Ундан миннатдорман.

Менга бошқа клублардан ҳам таклифлар бор эди. "Манчестер Сити", "Челси", "Ливерпуль", "Арсенал", "Эвертон" каби клубларга ҳам ўтишим мумкин эди.

Фергюсон мен билан суҳбат ўтказган сўнгги мураббий бўлиб қолди. Ўз агентим билан биргаликда ўтирганимда МЮга ўтиш истагим борлигини айтганимдан кейин нималар бўлгани ёдимда. Биз шартнома шартларини деярли келишганимиз ҳам йўқ. Чунки у менинг истагимни билиб турганди.

Унинг футболчиларни тушуниши бошқа мураббийлар фонида ажралиб турарди. Футболчиларни астойдил тушунадиган бошқа бирорта мураббийни кўрганим йўқ.

У барчасини биларди: футболчи қачон дам олиши керак, қачон ўйинга тушиши керак, қачон қучоқлаш керак, қачон унга қаттиқ гапириш керак, қачон унга ўзига келиб олиш учун вақт бериш керак...

У барча ёмон ҳолатлардан чиқиб кета олган ва бу доимо кўз ўнгимда амалга ошарди", - деди Жонс.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика