Latest news

22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  2 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  2 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  7 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  21 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  10 20:34"Истиқлол" — "Санат Нафт". Таркиблар маълум  0 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  4 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6

FIFA.UZ: Энг муҳим саволларга жавоблар News

FIFA.UZ: Энг муҳим саволларга жавоблар

Кеча сайтимизда FIFA.UZни ўрганамиз (йўриқнома) номли мақола чиққанди.
Кўпчилик шу мақола орқали сайтда жамоа тузишни ўрганиб олди. Бироқ шундан кейин ҳам кўпчиликда саволлар пайдо бўлди. Қуйида ушбу саволларга жавобларни келтирамиз.

Qo'qon 1912 & CA: "Дедлайн" нима тушунтирворилар илтимос.

Жавоб:
  “Дедлайн” – навбатдаги турнинг илк учрашуви бошланишига қадар қолган маълум вақт (масалан 1 соат ёки ундан кўпроқ). “Дедлайн”дан кейин амалга оширилган ҳар қандай ўзгариш, фақат кейинги турдан бошлаб инобатга олинади.
 
Жамоадаги барча ўзгаришлар (трансферлар, сардорни танлаш, захирадагиларнинг кетма-кетликни танлаш, трансферлар) “дедлайн”га қадар амалга ошириб бўлиниши лозим.

Pheonix_27: Битта профил билан 2та мусобақада иштирок этса бўладими?

Жавоб: Битта профил билан турли чемпионатларда жамоа тузса бўлади. Масалан айни пайтда битта профил билан Олий лига, ОЧЛ, ЕЧЛ, Англия, Италия, Испания, Германия, Россия, Франция каби чемпионатларда жами 9та жамоа тузишингиз мумкин.

Dilshod Muratov: Нима учун фишкалар жамоа тузишдан олдин кўринмайди?

Жавоб: Тизим шундай тузилган. Олий лига учун жамоа тузишдан олдин исталган 15 нафар футболчидан жамоа тузинг ва уни сақланг. Олий лигада 1-тур дедлайнига қадар исталганича трансфер қилиш мумкин. Шу боис сотиб олган 15 нафар футболчини сотиб юбориб унинг ўрнига янги 15 нафар футболчини сотиб олиш мумкин.

Сўнгра профилингизга киринг ва фишка сотиб олиш учун балансни тўлдиринг. Баланс тўлдириганидан сўнг керакли фишкани устига босиб уни харид қилинг. 

Bayern №1: Жамоа тузишимга озгина қолганида ўчиб кетаяпти. Нега бундай?

Жавоб: Жамоани тузиш учун телефон эмас компьютер ёки ноутбук тавсия қилинади. Телефон орқали трансферлар ва ўзгаришларни қилиш осон. Жамоа тузиш қийинроқ. Шунинг учун маслаҳатимиз: жамоани компьютерда тузинг ва кейинчалик турлардан олдин телефон орқали ўзгаришларни амалга ошираверинг.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика