Latest news

09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  1 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  7 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  3 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  3 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11

FIFA.com: Ўзбeкистон Корея лаънатига барҳам бeрмоқчи News

FIFA.com: Ўзбeкистон Корея лаънатига барҳам бeрмоқчи

ФИФА расмий сайти Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйиндан олдин мақола чоп этди.

“Бу бизнинг сўнгги имкониятимиз. Ё Жанубий Корея устидан ғалаба қозонамиз, ё футболни умуман “йиғиштириб” қўйишимиз керак”, — дейди Хитой (0:1) билан бўлган мағлубиятдан сўнг қаттиқ тушкунликка тушган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов.

“Шанхай СИПГ” ярим ҳимоячиси, албатта, ошириб юборди: хаттоки бу жанубий кореяликлар билан энг муҳим ўйин бўлса-да! Бир сўз билан айтганда, буни “Оқ бўрилар” учун охирги имконият деб аташ ҳам шарт эмас. Назарий томондан қарасак, дуранг ҳам Ўзбекистонни ЖЧ-2018га чиқишига имконият қолдиради. Лекин, Аҳмедов бу ҳолат ҳақида хатто ўйлашни ҳам хоҳламаяпти.



“Биз бундан 4 йил аввал ўтиб бўлганмиз”, — дейди 29 ёшли ярим ҳимоячи, ЖЧ-2014 саралаш босқичларини эслаб, ФИФА сайти билан бўлган суҳбатда. — корейслар билан бир хил очко йиққанмиз, лекин тўплар нисбатига кўра 3-ўринга тушиб қолгандик. Плей-оффда Иордания термаси билан бўлган баҳсларда мағлуб бўлдик. Аммо, бу сафар биз ҳеч қандай плей-оффларсиз, тўғридан-тўғри ЖЧга йўлланма олишни хоҳлаймиз”.

2014 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичларида “Тегу жангчилари” ўзбекларга мундиалга боришларига тўсиқ қўйиб қўйгандилар. ЖЧ-2006 саралашида Ўзбекистон жамоаси корейсларни 2-поғонага ўтказиб юбориб, 3-ўринни эгаллаган. Ўзи эса Бахрайн билан учрашган. Афсуски, бу ўйин ҳам омадсиз келган.  

Жанубий Корея ушбу жамоанинг энг ноқулай рақибларидан бири ҳисобланади. “Тегу жангчилари” нафақат ЖЧ саралаш баҳсларида, балки Осиё Кубогида ҳам ўзбекистонликлар йўлига тўғаноқ бўлаверади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Жанубий Корея термаси ҳисобида 14 ғалаба мавжуд. Ўзбекистон фақат бир бор, 1994 йил (1:0) зафар қучган. Қандай қилиб, бундай статистика билан ижобий натижадан умид қилиш мумкин.  



“Улар ноқулай рақиб, бу факт!, — дея тан олмоқда Аҳмедов. — Лекин биз ўз уйимизда ўйнаймиз. Шу сабабли ҳам, мухлислар олдида қарзимиз бор. Биз буни масъулият билан бажаришимиз зарур ва бизнинг бошқа вариантимиз йўқ. Фикримча, Хитой билан бўлган баҳс футболчиларни тушкунликка тушуриб қўймаслиги лозим. Ахир бизнинг терма жамоамиз кучли”   

Айтганча, Хитойда енгилган “Оқ бўрилар” сафардаги баҳсларда кетма-кет 4-марта муваффақиятсизликка учрашди.

“Қулай вазиятлар ўтказиб юборилганини эсдан чиқармаса, ғалаба қозониш мушкул. Хитой билан бўлиб ўтган баҳсда ахир неча маротаба қулай лаҳзалар бўлди?! Ўйинда бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги лозим. Ўйлашимча, биз Тошкентда футболнинг умуман бошқа босқичини кўрсатиб берамиз. Уйда бизни фақатгина ғалаба қониқтиради”, - дейди Аҳмедов.

ФИФА сайтидан Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика