Latest news

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  1 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  1 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  6 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

ФИФА "Рубин"га трансфер амалга оширишни тақиқлаб қўйди News

ФИФА "Рубин"га трансфер амалга оширишни тақиқлаб қўйди

ФИФА "Рубин" клубига уч трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйди.

Қозон клуби матбуот хизмати вазиятга қуйидагича изоҳ берди:

"Клубимиз чиндан ҳам ФИФА томонидан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш тўғрисида огоҳлантирилганди. Бунга эса "Ольборг" футбол клубига Оливер Абильдгор трансфери учун тўлов билан боғлиқ муаммолар (келишилган тўлов ва қўшимча суммалар) сабаб бўлган.

Клуб зарур тўловларни амалга оширган, аммо молиявий сектордаги амалдаги санкциялар туфайли улардан баъзилари иккинчи томонга етиб бормаган. Бугунги кунда "Рубин" клуби тўланиши керак бўлган суммани "Ольборг" клубига қайси йўл билан етказиш мумкинлигини ўрганиб чиқмоқда. Масала ижобий ҳал қилингач, барча чекловлар ФИФА томонидан олиб ташланади".

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев Қозоннинг "Рубин" клуби шарафини ҳимоя қилишади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика