Latest news

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  1 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  58 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  72 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

ФИФА рейтингидаги аҳволимиз танглашди, буни нимаси ёмон? News

ФИФА рейтингидаги аҳволимиз танглашди, буни нимаси ёмон?

Алишер Никимбаевнинг ҳисоб-китобларига кўра ноябрь ойининг ФИФА рейтинги қуйидагича кўринишда бўлади.

1. Эрон
2. Австралия
3. Япония
4. Жанубий Корея
5. Саудия Арабистони
6. Сурия
7. Хитой
8. БАА
9. Ливан
10. Уммон
11. Ироқ
12. Қирғизистон
13. Қатар
14. Ўзбекистон
15. Ҳиндистон
16. Фаластин


Декабрь ойида ФИФА кунлари йўқ. Январь ойидаги Осиё Кубоги эса кўп нарсага ойдинлик киритади. ФИФА рейтингида жиддий ўсишга эришимиз учун, тепадаги жамоалардан яхши натижага кўрсатиш керак.

Март ойида ЖЧ-2022га қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унга кўра юқоридаги 8та жамоа саватчаларга ажратилади. Бугунги кундаги ҳолатдан келиб чиқадиган бўлса Ўзбекистон 14-поғонада. Бу дегани Ўзбекистон 1-босқич саралаш ўйинларида иккинчи саватчада бўлади ва Ўзбекистон 1-8 ўринларда турган (агар ОК-2019дан кейин 8таликка кира олмаса) жамоалардан бири ўрин олган гуруҳдан жой олади.

Бугунги ҳолатда Ўзбекистон биринчи босқичнинг ўзидаёқ Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Хитой, БАА ва Сурия билан бир гуруҳдан жой олиши мумкин. Энг ёмони шундаки, 1-босқичдан бор йўғи БИТТА жамоа кейинги босқичга ўтади. 8та гуруҳдан 4та энг яхши иккинчи ўринни қайд этган терма жамоада ҳам имконият бўлади. Ҳозир биз Купер кўп нарсани синаб олаяпти деб ўйлаётган бир пайтимиз, ФИФА рейтингига жиддий эътибор қилмаслик натижасида ЖЧ саралаш босқичида жуда ҳам қийин аҳволга тушиб қолдик. Юқоридаги қитъадошларимиз эса ФИФА рейтингидаги натижаларини яхшилаб олиш режаси асосида ўртоқлик ўйинларини ўтказдилар. Энди биргина умид, Осиё Кубогида ярим финалга етиб бориш. Шундагина ФИФА рейтингида дастлабки саккизталикка кириш имконияти бўлади, агар асосий тақибчимиз совриндорлар қаторидан жой олмаса.

ЖЧ-2018 саралаш баҳслари олдидан ташланган қуръа ташлаш маросимидан аввал ФИФА рейтинги қуйидагича кўринишда бўлган.

1. Эрон
2. Япония
3. Жанубий Корея
4. Ўзбекистон
5. БАА
6. Қатар
7. Уммон
8. Иордания
9. Хитой
10. Австралия
11. Саудия Арабистони
12. Баҳрайн
13. Ироқ
14. Фаластин
15. Ливан
16. Қувайт

П.С: Агар ФИФА ва ОФК ЖЧ-2022 борасида янги лойиҳани тақдим этмаса, юқоридаги регламент асосида мусобақа ўтказилинади.

Rating: -84   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика