Latest news

14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  0 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  5 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  8 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   10 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  7 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  7 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0

ФИФА рейтингида Ўзбекистон 66-ўринни сақлаб қолди News

ФИФА рейтингида Ўзбекистон 66-ўринни сақлаб қолди

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган ўрни ўзгаришсиз қолган. Шундай қилиб, миллий терма жамоа 521 очко билан жаҳон миқёсида 66-ўринда бормоқда.

ФИФА рейтингига асосан Ўзбекистон ОФКга аъзо терма жамоа орасида 5-ўринда бормоқда. Осиё терма жамоалари рейтингини ҳамон Япония бошқариб турибди – 30-ўрин. Япониядан кейинги ўринларда Жанубий Корея (42), Австралия (47) ҳамда Эрон (57) терма жамоалари бормоқда. МДҲ мамлакатлари орасида эса Ўзбекистон Россия (11) ҳамда Украина (37) терма жамоаларидан кейинги ўринда турибди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ОК-2015 саралашидаги рақибларидан - БАА терма жамоаси эса 89-поғонасидан жой олган бўлса, Вьетнам 132, Гонгконг эса 151-ўринда бормоқда. Миллий терма жамоанинг ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги рақиблари ҳисобланган Қатар (101) ва Ливан (129) терма жамоалари ўрни ҳам деярли ўзгармаган.

Терма жамоаларнинг умумий рейтингини доимгидек Испания терма жамоаси бошқариб турибди. Ундан кейинги ўринда Германия терма жамоаси бораётган бўлса, кучли учликни Аргентина терма жамоаси тўлдирган.

Терма жамоаларнинг май ойи учун рейтинги билан ФИФА расмий сайтида тўлиқ танишиш мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика