Latest news

10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  0 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  0 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  2 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  12 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  9 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  3 07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  1 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  2 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  3 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  5 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  0 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 7 ўрин пастлади News

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 7 ўрин пастлади

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган рейтингидан 7 поғона пастлаган ҳолда жаҳон рейтингида 65-ўринда бормоқда.

Янги рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё миқёсида ҳамон учинчи ўринда бормоқда. Осиё Қитъаси рейтингида Ўзбекистон Эрон (44) ва Япония (48)дан кейинги ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистондан кейинги икки ўринни эса Жанубий Корея (66) ва Иордания (71) терма жамолари банд этишган.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 финал босқичи «В» гуруҳидаги рақиблари орасида пешқадам бўлиб турибди. Гуруҳда, Ўзбекистон (65) ва Хитойдан ташқари (88) ташқари, Саудия Арабистони (97) ва КХДР (148) терма жамоалари ўрин олган.

МДҲ, Грузия ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Украина (19) ва Россия (30)дан кейинги ўринда бормоқда. Аввалги ой рейтингида Ўзбекистондан юқорида бўлган Арманистон бу сафар 23 ўринга пастлаган  - (75).

Жаҳон рейтингида эса амалдаги жаҳон чемпиони - Германия пешқадам бўлиб турибди. Германия терма жамоасидан кейинги ўринларда Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўрин олишган. Жаҳон рейтингининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика