Latest news

09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  1 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  9 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0 06:15Бундеслига. "Бавария" - "Айнтрахт" 2:1   0

ФИФА қўл билан ўйнаш қоидасини ўзгартиради. Энди пенальтини аниқлаш осонроқ бўлади News

ФИФА қўл билан ўйнаш қоидасини ўзгартиради. Энди пенальтини аниқлаш осонроқ бўлади

ФИФАдагилар турнирлардаги жамоалар сонини кўпайтириш ҳақида вақтинча ўйламай, иш билан шуғулланишмоқда.

Маълумотларга кўра, тез орада қўл билан ўйнашни баҳолаш бўйича янги қоидалар жорий қилинади.

Асосий амалга ошириладиган иш - "атайин" сўзи олиб ташланади. Унинг ўрнига тўп қўлга теккандаги ҳолати ҳисобга олинади. Ташкилот қўл қандай ҳолатда бўлганида қоида бузилишини акс эттирувчи сурат ҳам ишлаб чиқди.

Бунинг учун циферблат тамойилидан фойдаланилди. Қўлингиз 3 ва 9 дан юқорида бўлса, ФИФА қабул қиладиган янги қоидаларга кўра, жарима зарбаси белгиланади.

Энг қийин ҳудудлар: 3 ва 4 ҳамда 8 ва 9 ораси. ФИФА бу ҳудудлар учун қарор қабул қилишни бош ҳакамга қолдиради. Агар тўп 4дан 8 орасигача бўлган ҳудудда қўлга тегса - бу қоидабузарлик эмас.

Аммо ҳакам асосан қўлнинг табиий ҳаракатига баҳо беради. Яъни қўл билан ўйин борасида баҳслашувлар тўхтамайди.

Бу қоидалар бўйича ўтказиладиган илк турнир аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиши керак. Ушбу мусобақа ёзда Францияда ўтказилади. 2 март куни Шотландиядаги ФИФА йиғилишида ушбу қоидалар муҳокама қилинади. Ноябрь ойида ФИФАда яна бир ғоя борлиги айтилган эди: ҳужумкор футболчиларга қайтарилган пенальтидан сўнг тўпга зарба бермаслик.

Бундан ташқари бошқа майда ўзгаришлар ҳам кўриб чиқилади. Масалан, жарима зарбаси ёки эркин зарба пайтида ҳужум қилаётган жамоа футболчилари жонли девордан камида бир метр узоқда туришлари керак. Бу биринчи навбатда ўйинчилар ўртасидаги тўқнашувни камайтириш учун қилинмоқда.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика