Latest news

10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  2 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  13 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  16 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  34 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  12 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1

ФИФА қўл билан ўйнаш қоидасини ўзгартиради. Энди пенальтини аниқлаш осонроқ бўлади News

ФИФА қўл билан ўйнаш қоидасини ўзгартиради. Энди пенальтини аниқлаш осонроқ бўлади

ФИФАдагилар турнирлардаги жамоалар сонини кўпайтириш ҳақида вақтинча ўйламай, иш билан шуғулланишмоқда.

Маълумотларга кўра, тез орада қўл билан ўйнашни баҳолаш бўйича янги қоидалар жорий қилинади.

Асосий амалга ошириладиган иш - "атайин" сўзи олиб ташланади. Унинг ўрнига тўп қўлга теккандаги ҳолати ҳисобга олинади. Ташкилот қўл қандай ҳолатда бўлганида қоида бузилишини акс эттирувчи сурат ҳам ишлаб чиқди.

Бунинг учун циферблат тамойилидан фойдаланилди. Қўлингиз 3 ва 9 дан юқорида бўлса, ФИФА қабул қиладиган янги қоидаларга кўра, жарима зарбаси белгиланади.

Энг қийин ҳудудлар: 3 ва 4 ҳамда 8 ва 9 ораси. ФИФА бу ҳудудлар учун қарор қабул қилишни бош ҳакамга қолдиради. Агар тўп 4дан 8 орасигача бўлган ҳудудда қўлга тегса - бу қоидабузарлик эмас.

Аммо ҳакам асосан қўлнинг табиий ҳаракатига баҳо беради. Яъни қўл билан ўйин борасида баҳслашувлар тўхтамайди.

Бу қоидалар бўйича ўтказиладиган илк турнир аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиши керак. Ушбу мусобақа ёзда Францияда ўтказилади. 2 март куни Шотландиядаги ФИФА йиғилишида ушбу қоидалар муҳокама қилинади. Ноябрь ойида ФИФАда яна бир ғоя борлиги айтилган эди: ҳужумкор футболчиларга қайтарилган пенальтидан сўнг тўпга зарба бермаслик.

Бундан ташқари бошқа майда ўзгаришлар ҳам кўриб чиқилади. Масалан, жарима зарбаси ёки эркин зарба пайтида ҳужум қилаётган жамоа футболчилари жонли девордан камида бир метр узоқда туришлари керак. Бу биринчи навбатда ўйинчилар ўртасидаги тўқнашувни камайтириш учун қилинмоқда.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика