Latest news

10:40«Арсенал» етакчиси жароҳат олди  0 10:03Аббосбек Файзуллаев хайрияда қатнашди  1 09:27«Барселона» мураббийи кечаги мағлубиятга изоҳ берди  14 08:55«Қизилқум» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 08:12«Рома»да икки ой ишлаган мураббий АПЛ жамоасини бошқаради  0 07:41«Нефтчи» легионери «Сўғдиёна»га ўтишга яқин  1 02:58Даҳшат! "Атлетико" сўнгги сонияларда гол уриб, "Барселона"ни меҳмонда мағлуб этди! "Матрасчилар" жадвалда яққол пешқадам  79 01:51Рубен Аморим МЮдан умумий 200 млн евро турадиган уч футболчини харид қилишни сўради  2 00:31АПЛ. "Арсенал" Лондон дербисида "Кристал Пэлас"га 5та гол урди  2 00:29Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Фрайбург"ни тор-мор келтирди, Шикдан покер  4 00:00А Серия. "Наполи" меҳмонда "Женоа"ни мағлуб этди  3 23:06"Барселона" 2025 йилнинг мартида "Камп Ноу"га қайтишга умид қилмоқда  2 21:33Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми? Футболчининг агенти жавоб берди  14 21:26Эрон Про лигаси. "Персеполис" кутилмаганда ўз уйида мағлуб бўлди  0 21:04"Арсенал" 60та ўйинда 61та гол урган юлдуз ҳужумчи учун курашга қўшилди  2

ФИФА қарор чиқарди: "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсонга деярли 10 миллион евро тўлаб беради! News

ФИФА қарор чиқарди: "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсонга деярли 10 миллион евро тўлаб беради!

Ташкилот ўтмишдаги икки футболчи ва "Бунёдкор" клуби ўртасидаги анча йиллик низо бўйича ўз қарорини маълум қилди.

Бу ҳақда Tribuna.uz сайти ўз манбасига таянган ҳолда хабар берди.

ФИФА тартиб-интизом қўмитаси "Бунёдкор" клуби ва жамоанинг собиқ ўйинчилари Ривалдо ҳамда Денилсон ўртасида узоқ давом этаётган молиявий тортишув бўйича қарор қабул қилди.

Tribuna.uz манбаси тақдим этган ҳужжатларга кўра, ФИФА "Бунёдкор" клубининг Ривалдо олдидаги қарздорлиги – 8,1 миллион евро, Денилсон олдидаги қарздорлик – 1,1 миллион евро маблағни тўлаш бўйича қарорни Ўзбекистон футбол ассоциациясига юборган.

ФИФА тартиб-интизом қўмитаси аъзолари 22 февраль куни "Бунёдкор" клуби ва бразилиялик ўйинчилар ўртасидаги мазкур иш бўйича қарорни қабул қилган. ФИФА қарорида қуйидагилар маълум қилинган:

"Бунёдкор" ва Ривалдо ўртасидаги иш бўйича:

1. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасининг 2017 йил 21 сентябрда қабул қилган қарорини тўлиқ бажармаганликда айбдор деб топилган. Бу Спорт арбитраж суди томонидан 2023 йил 6 ноябрда чиқарилган қарорда тўлиқ тасдиқланган.

2. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатаси ва CAS қарорига кўра, Ривалдо Витор Борба Феррейрега қуйидагиларни тўлаши шарт:

2 489 947 евро – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;

5 664 000 евро – шартнома бекор қилиниши сабабли товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.

10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

"Бунёдкор" ва Денилсон ўртасидаги иш бўйича:

1. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасининг 2017 йил 21 сентябрда қабул қилган қарорини тўлиқ бажармаганликда айбдор деб топилган. Бу Спорт арбитраж суди томонидан 2023 йил 6 ноябрда чиқарилган қарорда тўлиқ тасдиқланган.

2. "Бунёдкор" клуби Денилсон Мартинш Насимьентога қуйидагиларни тўлаши шарт:

700 000 АҚШ доллари – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;

400 000 АҚШ доллари – келишув шартлари бузилганлиги учун товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.

10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

Қайд этилишича, ФИФА томонидан "Бунёдкор" клубига 30 кун ичида ушбу маблағни тўлаш муҳлати берилган. Акс ҳолда ташкилот томонидан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Шунингдек, ҳар икки футболчи бўйича "Бунёдкор" клуби 30 000 минг швейцар франки миқдорида жаримага тортилган.

Rating: -35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика