ФИФА: "Пахтакор" собиқ футболчиси олдидаги қарзини тўлаши керак
26 jun 14:15
News
ФИФА: "Пахтакор" собиқ футболчиси олдидаги қарзини тўлаши керак
ФИФА низоларни ҳал қилиш палатаси (DRC) нидерландиялик футболчи Мэтью Стинворденнинг "Пахтакор" клуби билан боғлиқ муаммосини кўриб чиқди.
ФИФА футболчининг тўланмаган маоши ва бонус тўлови бўйича даъвосини қондириш ҳақида қарор чиқарди.
Маълумот учун, бу ишда SILA International Lawyers футболчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, Мэтью Стинворден 2023 йил июль ойида "Пахтакор" билан 1,5 йиллик шартнома тузганди. 2024 йил 9 февраль куни "Пахтакор" Стинворден билан хайрлашганини эълон қилди. Ҳимоячи "шерлар" сафида жами 11 та ўйинда майдонга тушди.
Link :
Source : silalawyers.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments