ФИФА миллий терма жамоалар рейтингини янгилади. Ўзбекистон бир поғона пастлади
21 sep 2023 16:13
News
ФИФА миллий терма жамоалар рейтингини янгилади. Ўзбекистон бир поғона пастлади
ФИФА ўзининг расмий сайтида миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. У сентябрь ойидаги ўйинлар натижаларига кўра тузилган.
Кучли ўнталикда фақат битта ўзгариш бор – Италия ва Португалия ўзаро ўрин алмашган.
Рейтингда Аргентина етакчилигича қолмоқда. Кучли учликка Франция ва Бразилия ҳам кирган.
Сречко Катанец бошқарувидаги Ўзбекистон МТЖ дунё рейтингида бир поғона пастлаб, 75-ўринга жойлашган. Осиёда эса 10-ўринни сақлаб турибди.
ФИФА талқинида ТОП-10 талик:
1. Аргентина
2. Франция
3. Бразилия
4. Англия
5. Бельгия
6. Хорватия
7. Нидерландия
8. Португалия
9. Италия
10. Испания

Осиё бўйича ТОП-10 талик:
1. Япония
2. Эрон
3. Корея Республикаси
4. Австралия
5. Саудия Арабистони
6. Қатар
7. Ироқ
8. БАА
9. Ўмон
10. Ўзбекистон

Тўлиқ рўйхат билан ушбу саҳифада танишишингиз мумкин.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments