Latest news

15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  0 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  10 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  0 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  1 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  7 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  4 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1

ФИФА миллий жамоада 100 ва ундан кўп ўйин ўтказган футболчиларни эълон қилди. Улар орасида беш нафар ҳамюртимиз бор News

ФИФА миллий жамоада 100 ва ундан кўп ўйин ўтказган футболчиларни эълон қилди. Улар орасида беш нафар ҳамюртимиз бор

ФИФА расмий сайти миллий терма жамоаларда энг кўп майдонга тушган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

ФИФА бу рўйхатни тузишда авваламбор терма жамоаларнинг ФИФА байроғи остида ўтадиган ўйинлари, шунингдек Олимпиада учрашувларига (саралаш баҳслари ҳам инобатга олинган) эътибор қаратган. 

Мазкур рўйхатнинг биринчи ўрнида малайзиялик собиқ футболчи Со Чин Анн турибди. Бу футболчи Малайзия миллий терма жамоаси сафида 1969 - 1984 йиллар оралиғида жами 195та ўйин ўтказган. Иккинчи ўринда қувайтлик Бадр Ал Мутва 185 ўйин билан бораётган бўлса, учинчи ўринни мисрлик Аҳмад Ҳассан 184 ўйин билан эгаллаб турибди. 

Рўйхатдан беш нафар ўзбекистонлик футболчилар ҳам ўрин олди. Кетма-кетликда санайдиган бўлсак, миллий терма жамоамизда энг кўп учрашув ўтказган футболчи бу - Сервер Жепаров. Жепаров ҳисобида 127та ўйин бор. Осиёнинг икки бор "Энг яхши футболчиси" деб топилган Жепаров 2002 - 2017 йиллар оралиғида шундай натижа қайд этган.  

Сервер Жепаров - 127 ўйин (2002-2017 йиллар)

Тимур Кападзе - 117 ўйин (2002-2015 йиллар)

Одил Аҳмедов - 108 ўйин (2007-2021)

Игнатий Нестеров - 105 ўйин (2002-2019)

Анзур Исмоилов - 102 ўйин (2007-2019)


ФИФА тақдим этган рўйхатда машҳурлар кўп. Қуйида 150 ва ундан кўп ўйинларда иштирок этган асосий футболчиларни келтириб ўтамиз. 

Серхио Рамос (Испания) - 180 ўйин (2005-2021)

Криштиану Роналду (Португалия) - 179 ўйин (2003-2021)

Муҳаммад Ал Деайя (Саудия Арабистони) - 178 ўйин (1993-2006)

Жанлуиджи Буффон (Италия) - 176 ўйин (1997-2018)

Амир Шафи (Иордания) - 171 ўйин (2002-2021)

Икер Касильяс (Испания) - 167 ўйин (2000-2016)

Сами Ал Жабер (Саудия Арабистони) - 156 ўйин (1992-2006)

Лэндон Донован (АҚШ) - 155 ўйин (2000-2014)

Ясухито Эндо (Япония) - 152 ўйин (2002-2015)

Ҳассан Ал Ҳайдос (Қатар) - 152 ўйин (2008-2021)

Лионель Месси (Аргентина) - 151 ўйин (2005-2021)

Лотар Маттеус (Германия) - 150 ўйин (1980-2000)

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика