Latest news

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  6 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  4 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  76 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

ФИФА Кенгаши йиғилишида муҳим қарорлар қабул қилинди News

ФИФА Кенгаши йиғилишида муҳим қарорлар қабул қилинди

Кеча, 7 март куни АҚШда ФИФА Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Алишер Никимбаевнинг ёзишича, ушбу йиғилишда бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.


2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон кубогининг умумий фонди 1 миллиард долларни ташкил қилади. Бундан ташқари, турнирдан тушган даромаднинг бир қисми дунёда футболни ривожлантиришга йўналтирилади.

2031 йилги аёллар Жаҳон кубогини ўтказиш учун АФК (Африка футбол конфедерацияси) ва КОНКАКАФ таркибига кирувчи футбол федерациялари, 2035 йилги турнир учун эса АФК ва УЕФА вакиллари ариза топширишлари мумкин.

Аёллар ўртасидаги биринчи клублар Жаҳон чемпионати 2028 йилда бўлиб ўтади. ОФК унда иккита тўғридан-тўғри ва плей-оффга битта йўлланма олади. Турнир ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади.

Аёллар ўртасидаги клублар Жаҳон чемпионати тақвимда бўлмаган йилларда ФИФА қитъа клуб турнирлари ғолиблари учун Чемпионлар кубогини ўтказади.

Янги Қитъалараро Кубоги ўйинларининг саналари тасдиқланди: Америкалар дербиси 10 декабрда, Даъвогарлар кубоги 13 декабрда, Қитъалараро Кубоги финали эса 17 декабрда бўлиб ўтади.
Расмий хабарда бу ўйинларнинг ўтказилиш жойи кўрсатилмаган, лекин болалигимиздаги бир қўшиқда айтилганидек, "биз биламиз". Қитъалараро Кубоги иккинчи марта Доҳада ўтказилади. Шундай экан, 31 майда УЕФА Чемпионлар лигаси финалида ким ғолиб бўлишини кутамиз ва шунга қараб "Ливерпуль", "Барселона", "Бавария" ёки бошқа жамоа мухлисларини кутиб олишга тайёрланамиз.


ФИФАнинг бошқа турнирларининг саналари ҳам тасдиқланди. Масалан, 17 ёшли ўғил болалар ўртасидаги Жаҳон чемпионати режалаштирилганидан икки кун эртароқ — 3 ноябрда бошланади. Бу турнир форматининг ўзгариши билан боғлиқ. Дастлаб гуруҳ босқичидан сўнг дарҳол 1/8 финал бўлиши, яъни 12 та гуруҳдан фақат 16 та жамоа чиқиши режалаштирилган эди. Энди эса 1/16 финал жорий этилишига қарор қилинди, яъни гуруҳлардан 32 та жамоа кейинги босқичга ўтади.
Араб кубогининг иккинчи мусобақаси 1—18 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика