Latest news

17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  1 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  4 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  13 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6

ФИФА ЖЧ-2034 саналарини белгилашда қийналмоқда News

ФИФА ЖЧ-2034 саналарини белгилашда қийналмоқда

Аввалроқ Саудия Арабистонининг турнир мезбонлиги учун даъвоси рекорд даражадаги 420 балл билан баҳолангани маълум бўлганди.

Яқин Шарқ давлати 2034 йилги Жаҳон чемпионати учун ягона даъвогар бўлиб қолмоқда.

ФИФА ҳисоботида Саудия Арабистонидаги иқлим ва Рамазон ойи нишонланишига эътибор қаратилган. Таъкидланишича, мамлакат иқлими октябрдан апрелгача мўътадил бўлиб, мезбон шаҳарларда ўртача ҳарорат 15°С дан 30°С гача бўлади.

Саудия Арабистони аризасига кўра, май ва сентябрь ойлари орасида ўртача кунлик ҳарорат 17° C дан 38° C гача, лекин максимал кунлик ҳарорат сезиларли даражада юқори бўлиши мумкин.

"Маҳаллий иқлим шароити ҳамда 2034 йилга мўлжалланган спорт ва маданий тадбирлар тақвимини ҳисобга олган ҳолда, мусобақаларни ўтказиш учун мақбул вақтни белгилаш муайян қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Бироқ 2034 йил учун эркаклар ўртасидаги халқаро ўйинлар тақвимини тузиш учун кўп вақт ажратилгани, шунингдек, номзод томонидан кўрсатилган мослашувчанлик ва ҳамкорлик руҳи бу қийинчиликларни қисман юмшатувчи омиллардир".

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика