ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди
03 dec 15:08
News
ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди
Вашингтон шаҳридаги "Кеннеди маркази"да ташкил этиладиган тадбирни супермодель Хайди Клум, таниқли комик актёр Кевин Харт ҳамда актёр Дэнни Рамирес олиб боради.
Маросимнинг бадиий қисмида эса жаҳон эстрадасининг ҳақиқий юлдузлари саҳнага чиқади. Жумладан, италиялик машҳур тенор Андреа Бочелли, британиялик поп-юлдуз Робби Уильямс ва хонанда Николь Шерзингер ўз чиқишлари билан меҳмонларни хушнуд этади. Шунингдек, афсонавий "Village People" гуруҳи ҳам тадбирда иштирок этиб, ўзларининг машҳур "Y.M.C.A." қўшиғини ижро этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этадиган мундиалга қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 5 декабрь куни тунда соат 22:00да бўлиб ўтади. Ушбу маросимда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўз тарихидаги илк Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олади.

Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Comments